Ёшлар парламенти сайлови: Жиззах вилоят босқичида 76 нафар ёшлар ўзаро баҳслашдилар

14.02.2023, 11:38

Ёшлар парламенти сайлови: Жиззах вилоят босқичида 76 нафар ёшлар ўзаро баҳслашдилар

Айни кунларда жойларда ёшлар парламентига энг муносиб номзодларни саралаб олиш жараёни қизғин давом этмоқда. Жиззах вилоятида ҳам “Ёшлар парламенти”га 35-Ғаллаорол сайлов округларидан энг муносиб номзодларни саралаб олиш жараёнлари юқори савияда ташкил этилди.

Сайловларнинг дастлабки босқичида, партия туман (шаҳар) Кенгашларидаги ҳакамлар ҳайъатлари унда қатнашиш истагини билдирган 617 нафар иштирокчидан 76 нафарининг ҳужжатларини  вилоят босқичида кўриб чиқиш учун саралаб олдилар.

Сайловнинг икки кун мобайнида ўтказилган вилоят босқичида эса  сайловда иштирок этиш учун ўз номзодини кўрсатган ҳар бир қатнашчи белгиланган мезонлар буйича атрофлича таҳлил қилинди.

Ҳакамлар ҳайъатининг якуний хулосасига кўра, 4 нафар иштирокчи республика босқичида қатнашишга муносиб деб топилди.

   СирожиддинАхматов,

O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Ёшлар ва бизнес тузилмалари

билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    377
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+