Ёшлар парламенти ёш иқтидор эгаларини кашф этади

14.02.2023, 11:46

Ёшлар парламенти ёш иқтидор эгаларини кашф этади

Юртимизда ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш мақсадида ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти ташкил этилганлиги ёшлар манфаатларини ҳимоя қилиш, муаммоларини ўрганиб, парламент минбарига олиб чиқиш, қонун ижодкорлигида ёш ўғил-қизлар иштирокини таъминлашда муҳим  аҳамият касб этади.

Хоразм вилоятида ҳам Ёшлар парламентининг вилоят босқичи катта кўтаринкилик билан ташкил қилинди. Бир-биридан иқтидорли, салоҳиятли, билимли ёшларни саралаб олиш ҳакамлар ҳайати аъзоларига осон бўлмади. Чунки, сайловда иштирок этиш учун ўз номзодини кўрсатган ҳар бир қатнашчи ўзининг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаоллиги, қонунчилик соҳасидаги билими, давлат бошқарувига оид билим ва тасаввурлари, жамиятимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақидаги қарашлари, оммавий ахборот воситаларидаги чиқишлари, илмий изланишлари билан ғолибликка муносиб эдилар.

O’zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши масъуллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат ҳакамлар ҳайати 117-Урганч, 118-Боғот, 120-Ҳазорасп сайлов округларидан 6 нафар энг иқтидорли ёшлар саралаб олинди. Улар Республика босқичида қатнашишга муносиб деб топилди.

- Айни пайтда ўз фаолиятимни Ёшлар парламенти билан боғлар эканман, бу менга катта ишонч ва масъулиятни юклайди. Чунки ёшларнинг ҳар қандай мақсад ва ғоялари, ўйлари ҳамда фикрлари биз учун муҳим. Жамият ривожланиб, юрт равнақ топишида, аввало ёшларнинг ўрни беқиёс. Бунинг учун эса ҳар бир ёш ҳуқуқий, сиёсий билим ҳамда етук интеллектуал салоҳият соҳиби бўлмоғи лозим, - дейди «IT-PARK UNIVERSITY» МЧЖ Хоразм вилояти координатори Севара Палвонова.

         Севара Рўзметова,

O'zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши

Ёшлар ва бизнес тузилмалар

билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    471
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+