Ёшлар парламентига Намангандан кимлар боради?

15.02.2023, 16:45

Ёшлар парламентига Намангандан кимлар боради?

Наманганда ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентига танлов бўлиб ўтди. Унинг шаҳар, туман боскичларида 276 нафар фаол ёшлар иштирок этдилар. Партия фаолларидан таркиб топган  ҳакамлар ҳайъати  аъзолари хар  бир номзоднинг сиёсий, ҳуқуқий билимдонлигига, тенгдошлари ўртасидаги обрўсига, ташкилотчилик ва ташаббускорлик қобилиятига, нотиқлик санъатига,  партия тадбирларидаги  фаол иштирокига, эришган ютуқларига алоҳида эътибор қаратдилар. Улар орасидан ўттиз олти нафар ёш йигит-қизлар вилоят боскичида иштирок этиши учун  саралаб олинди.

Танловнинг вилоят босқичи ҳам жуда қизғин, дўстона рақобат асосида бўлиб ўтди. Ҳакамлар ҳайъати аъзолари ҳам ғолибларни аниқлашда анча қийналишди.

Ниҳоят, узоқ давом этган баҳслашувлардан сўнг энг фаол, энг билимдон, энг ташаббускор бўлган ўн бир нафар номзодлар республика босқичига йулланмани қўлга киритди.

  • Кўрилди
    341
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+