Ёшлар парламенти сайлови: Сирдарёда 100 нафарга яқин ёшлар саралаш босқичида қатнашган

15.02.2023, 16:48

Ёшлар парламенти сайлови: Сирдарёда 100 нафарга яқин ёшлар саралаш босқичида қатнашган

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентига ўтказилаётган сайловлар давом этмоқда.

Ушбу жараёнда Сирдарё вилояти ёшлари ҳам фаол иштирок этяпти. Туман ва шаҳалардан номзодларни саралаш босқичида 100 нафардан зиёд ёшлар қизиқиш билдирган. O’zLiDeP вилоят Кенгаши, Ёшлар ишлар агентлиги вилоят бошқармаси, партиянинг вилоят Кенгаши депутатлари ва партия фаолларидан ташкил топган ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов низомида белгиланган тартибда номзодларнинг ҳужжатлари кўриб чиқилиб муносиблари саралаб олинди.

Ёшлар парламентига номзодлар асосан партияга хайрихоҳлиги, ҳар жабҳада фаоллиги, ташаббускорлиги, қобилияти, қонунчилик соҳасидаги билими ва тажрибаси, ҳуқуқий ва сиёсий саводхонлиги, эришган муваффақиятлари, кенг жамоатчилик орасида ўзгаларга ўрнак бўлиб келаётган шижоатли ёшлар ичидан саралаб олинди.

O’zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгашининг талабчан ва одил ҳакамлар ҳайъати вилоятдаги “73-Сайхун” сайлов округларидан номзодлари кўрсатилган ёшлардан
3 нафарини республика босқичида қатнашишга тавсия этдилар.

Элёр Жўраев,

O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    411
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+