Ёшлар парламенти сайлови: Тошкент вилоятидан энг иқтидорли фаол ёшлар Республика босқичида иштирок этади

15.02.2023, 18:14

Ёшлар парламенти сайлови: Тошкент вилоятидан энг иқтидорли фаол ёшлар Республика босқичида иштирок этади

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” том маънода ижтимоий-иқтисодий, сиёсий жараёнларда ёшларнинг иштирокини таъминлашга қаратилган фуқаролик жамиятининг муҳим таркибий қисмига айланмоқда.

Тошкент вилоятида ҳам мамлакат ёшларини парламент фаолияти ва қонун ижодкорлигини барча босқичларига жалб этаётган “Ёшлар парламенти”га ўтказилаётган сайловнинг иккинчи босқичи ўта қизғин руҳда бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Дилбар Усманова, Атхам Назирқулов, партия вилоят Кенгаши мутасаддиларидан иборат таркибдаги одил ҳакамлар ҳайъати биринчи босқичдан муваффақиятли ўтган 31 нафар номзодларнинг тақдим этган ҳужжатлари ва сайловолди дастурларини 2 кун мобайнида синчковлик билан ўрганиб чиқишди.

Одил ҳакамлар вилоят марказидан олис ҳудудларда яшовчи номзодлар учун ЗООМ платформаси орқали онлайн ҳамда оффлайн тарзида бевосита суҳбатлар ҳам олиб боришди. Суҳбатлар асносида уларнинг қонунчилик соҳасидаги билим ва тажрибаси, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича асослантирилган таклифлари, партия фаолиятидаги фаоллиги, ўз ортидан ёшларни эргаштира олиш салоҳияти, давлат бошқарувига оид билим ва тасаввурлари, жамиятимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга доир қарашлари алоҳида инобатга олишди.

- Бири журналистика, яна бири энергетика, яна бошқаси маданият ва таълим соҳаларида ўзининг муносиб ўрни ва овозига эга бўлган “Ёшлар парламенти” аъзолигига номзодларни баҳолаш жараёни осон кечмади, - дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилбар Усманова. - Ўйлайманки, ёшларимизнинг сиёсий фаоллигини таъминлашга хизмат қилаётган ҳақиқий майдон “Ёшлар парламенти”да иқтидорли ёшларнинг бўлиши бизнинг катта ютуғимиз бўлиб хизмат қилади. Парламентда ёшларнинг шундай салоҳиятли вакиллари бўлиши, уларнинг сиёсий иродаларини рўёбга чиқаришларида жуда муҳим. Бугун биз саралаб олаётган ёш парламентчиларимиз эртага ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг сиёсий-ҳуқуқий билим ва кўникмаларини бойитиш, қонун ижодкорлиги жараёнига ёшларни жалб қилиш, қабул қилинган қонунларни ёшлар орасида кенг тарғиб қилишда, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олишда Олий Мажлисга ва давлат ҳокимиятининг бошқа органларига самарали ёрдам беришига ишончимиз комил”.

“Ёшлар парламенти” сайловининг Тошкент вилоят босқичига етиб келган номзодларнинг ҳужжатлари кўздан кечирилиб, қонунчиликка доир билимлари синовдан ўтказилган суҳбат натижаларига кўра юқори натижаларни қайд этган 11 нафар номзодлар сайловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди.   

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    399
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+