Қорақалпоғистон Республикасидан ҳам энг муносиб ёш парламентчилар сараланди

16.02.2023, 10:12

Қорақалпоғистон Республикасидан ҳам энг муносиб ёш парламентчилар сараланди

Кейинги йиллари  мамлакатимизда  ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш, сиёсий жараёнларда уларнинг фаоллигини оширишга  катта эътибор қаратилиб келинмоқда. 

Юртимизда ёшларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий фаоллиги ҳамда ташаббусини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йилдан бошлаб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”нинг ташкил қилинганлиги бунинг ёрқин ифодасидир.

 O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан ҳам Ёшлар парламенти сайловининг иккинчи босқичи Нукус шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида кўтарингки руҳда ташкил қилинди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири, O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши  раиси С.Турманов,  партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари, Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасидан вакиллар, сайлов комиссияси аъзолари, депутат ёрдамчилари, тегишли округдаги туманлардан танлаб олинган номзодлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди. 

Сайловнинг дастлабки босқичида тегишли округдаги туманларда танлаб олиш орқали ўтказилган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида қатнашиш истагини билдирган 300 дан зиёд ёшларимиздан 22 нафарининг ҳужжатлари кейинги босқичга иштирок этиш учун саралаб олинди.

Номзодлар билан ўтказилган суҳбат жараёнида уларнинг қонунчилик борасидаги билим  ва кўникмалари, сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлиги,  қонунчиликни такомиллаштириш борасидаги таклифлари, партиянинг ғоявий мақсад ва вазифаларини  ёшлар орасида кенгроқ тарғиб қилишга қаратилган  таклиф ва фикрлари, ўзларининг сайловолди дастурларини слайдлар орқали  тушунтириб беришга ҳаракат қилди.  

Эътиборли томони, бу йилги сайловнинг фарқи аввал Ёшлар парламентига номзод икки йилга сайланадиган бўлса, эндиликда икки ярим йилга сайланади.

Сайлов якуний бўйича Тўрткўл, Хўжайли ва Чимбой сайлов округларидан 6 нафар номзод саралаб олиниб, сайловнинг республика босқичига  қатнашиш ҳуқуқига эга бўлишди.  

  O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    292
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+