Олима аёлларнинг инновацион лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган давра суҳбати ўтказилди

16.02.2023, 19:16

Олима аёлларнинг инновацион лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган давра суҳбати ўтказилди

Бугун Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институтида “Қишлоқ хўжалиги илм-фани ва амалиётининг уйғунлигида хотин-қизларнинг роли” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Дилбар Усмонова, Барно Мирзамова, O'zLiDeP Тошкент вилоят кенгаши “Аёллар қаноти”, мазкур институтнинг Хотин-қизлар кенгаши ва Олима уюшмаси, Ўзбекистон хотин-қизлар “OLIMA” уюшмаси, Ўзбекистон “Аграр соҳа  аёллари” уюшмаси, Тошкент вилояти Олий таълим ва Фанлар Академияси илмий текшириш институтлари вакиллари ҳамда олима аёллар иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда хотин-қизларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш, уларнинг дастурий ишланмалари, инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилаётганлигини алоҳида эътироф этишди.

Таъкидланганидек, сўнгги олти йилнинг ўзида хотин-қизларнинг ҳуқуқий мавқеини юксалтириш, оила институтини ҳимоя қилишга қаратилган кўплаб қонунлар, Президент фармон ва қарорлари қабул қилинди ҳамда амалда изчил татбиқ этилмоқда.

Давра суҳбатида олима аёлларнинг инновацион лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган мазкур давра суҳбати ва “Олима аёллар” ташаббускор илмий лойиҳалар танлови ҳам айнан хотин-қизларнинг илм-фандаги ўрнини мустаҳкамлашга қаратилганлигини таъкидлашди.

Илм-фан ва илмий фаолият соҳасидаги ислоҳотлар, илмий кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш борасида эришилган амалий самаралар мамлакатимиз тараққиётини таъминлашда, хусусан, хотин-қизларни илм-фан соҳасига янада кенг жалб этишда улкан омил бўлмоқда.

Хотин-қизларни илм-фанга кенг жалб этиш, фан-таълим ва иқтисодиётнинг турли тармоқ ва соҳаларида илмий фаолият билан шуғулланаётган хотин-қизларнинг янги ғоя ва ишланмаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида ҳар йили 8 март – Хотин-қизлар куни муносабати билан “Олима аёллар грантлари” ташаббускор амалий ва инновацион лойиҳалар танловлари эълон қилиб келинмоқда. Ушбу танловга тақдим этилган лойиҳаларнинг илмий жамоаси таркиби хотин-қизлардан иборат бўлиб, ёш олималар, иқтидорли талаба-магистр қизлар жалб қилинади. Бу, ўз навбатида, хотин-қизларнинг илмий фаолиятга жалб қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Рақамларга эътибор қаратиладиган бўлса, хотин-қизлар раҳбарлигида 2021 йилда умумий қиймати 160,1 млрд. сўмлик 109 та, 2022 йилда умумий қиймати 109,4 млрд. сўмлик 79 та илмий лойиҳа молиялаштирилган. Ҳозирги кунда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан хотин-қизлар раҳбарлигидаги умумий қиймати 268,4 млрд. сўм бўлган 186 та илмий лойиҳалар устида илмий-тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Бугунги кунда мамлакатимиз хотин-қизлари орасида 6 нафар академик, 514 нафар фан докторлари ва профессорлар, 4780 нафар фан номзодлари ҳамда доцентлар, минглаб ёш тадқиқотчилар, катта илмий изланувчи ходималар фаолият кўрсатмоқда.

Бугунги давра суҳбатида республикамиздаги барча олима аёллар, соҳа мутахассислари ва депутатлар ўз маърузалари билан қатнашди, олима аёллар илмий изланишларини тақдимотлар орқали намоён этишди. Иштирокчилар тадбир давомида ўзаро тажриба ва фикр алмашишди.

  • Кўрилди
    647
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+