Конимехнинг энг олис қишлоғида бепул тиббий кўрик ташкил қилинди
17.02.2023, 15:19

Момиқчи қишлоғи Конимех туман марказидан анча олисда жойлашган. Йўл босиб туман марказига бориб тўлиқ тиббий кўрикдан ўтишга ҳаммада ҳам имконият йўқ.
O'zLiDeP Конимех кенгаши ташаббуси билан Халқ депутатлари Конимех туман кенгашидгаи O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Ю.Айдарова билан ҳамкорликда “Соғлом оила мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида туманнинг олис ҳудуди бўлган “Туккизтепа” МФЙда тиббий кўрик ташкил этилди.
Бепул тиббий кўрикка малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда 80 нафарга яқин хотин-қизлар, болалар кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, аёллар дафтарида турувчи соғлигида нуқсони борлиги аниқланган бир гуруҳ хотин-қизларга дори-дармон воситалари бепул берилди.
Бу каби тиббий кўрикларнинг олис ҳудудларда ташкил этилиши биз шифокорлар учун бир оз қийинчилик туғдирса-да, аҳоли орасида кутилмаган юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олинишига, турли онкологик касалликларнинг эрта аниқланишига ҳамда одамларимизда соғлом жамият ривожи учун ўз саломатлигини назоратга олиши кераклигини тушунишларига хизмат қилади, - дейди олий тоифали шифокор С. Ҳакимова.
O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаш
мутбуот котиби
Ўхшаш янгиликлар
-
Ишчи гуруҳ ўрганиши: Ҳазораспда 359 нафар хотин-қизлар имтиёзли кредитлар олиб, ўз бизнесини йўлга қўйган
01.12.2023, 15:19
-
Биз зўравонликка қаршимиз
01.12.2023, 15:14
-
Хотин-қизларимиз меҳнат қилиши учун муносиб шароитлар яратиб берилмоқда
28.11.2023, 15:45
-
Партия “Аёллар қаноти” вакиллари оилавий тадбиркорлигини бошлаган тадбиркор хонадонида бўлди
27.11.2023, 18:04
-
Оҳангарон туманида O’zLiDeP Аёллар қаноти боғи барпо этилди
27.11.2023, 18:00
Фикрингизни қолдиринг