Талаба ёшларнинг таклиф ва фикрлари тингланди

17.02.2023, 15:27

Талаба ёшларнинг таклиф ва фикрлари тингланди

Барчамизга маълумки, юртимиз аҳолисининг аксарият қисмини ёшлар ташкил қилади. Уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ислоҳотлар жараёнидаги муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. Шу боис кенг жамоатчилик томонидан бу борада зарур ишлар олиб борилмоқда.

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши томонидан Урганч давлат университетида талаба ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил қилинди. 

Учрашувда O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ташкилий ва истиқболли кадрлар билан ишлаш бўлим мудири Шуҳрат Атажанов, университет ўқитувчи ва профессорлари ва талаба ёшлар иштирок этишди.

“Янги авлод кадрлар лойиҳаси” доираси ташкил қилинган учрашув давомида мамлакатимизда кейинги йилларда ёшларга қаратилаётган эътибор, ёшларга оид давлат сиёсати доирасида улар фаолиятига оид қабул қилинаётган муҳим қонунлар, фармон ва қарорларда ёшларнинг таклиф ва фикрлари ҳам ўрин олаётганлиги уларга қаратилаётган яна бир эътибор намунаси эканлиги қайт этилди.

Учрашув давомида партия томонидан олиб борилаётган ишлар, ёшларга берилаётган алоҳида эътибор ва уларга яратиб берилаётган қатор имкониятлар ҳақида сўзлаб берилди.

Ёшлар билан юзма-юз мулоқот жараёнида партиявий лойиҳаларнинг аҳамияти, унда ёшларнинг фаоллигини янада ошириш масаласида иштирокчиларнинг фикр ва таклифлари тингланди. Талабаларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берилди.

Шунингдек, тадбирда сиёсий жараёнларга қизиқиши баланд бўлган 15 нафардан ортиқ ёшлар партия сафига кириш истагини билдиришди.

Севара Рўзметова

O’zLiDeP  Хоразм вилояти Кенгаши

Ёшлар ва бизнес тузилмалар

билан ишлаш бўлими мудири.

  • Кўрилди
    429
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+