Билимдон, фаол ва ташкилотчи талабалар кадрлар захирасига олинди

20.02.2023, 17:06

Билимдон, фаол ва ташкилотчи талабалар  кадрлар захирасига олинди

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ташаббуси билан O'zLiDeP Наманган шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида, Наманган шаҳридаги Тошкент Кимё Халқаро Университети Наманган филиали талабалари иштирокида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида учрашув ташкил этилди.

Давра суҳбатида бугунги шиддат билан ўзгараётган даврда ёшларнинг қизиқишлари илм, фан тараққиётида уларнинг улуши ва сиёсий жараёнлардаги ёшларнинг фаоллигига аҳамият қаратилди. Шунингдек, партия дастури, унда ёшларга берилган имкониятлар, хусусан, “Янги авлод кадрлари” лойиҳасининг мазмун-моҳияти, партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасига тавсия этишда фаол ёш мутахассисларни аниқлаш, ёшларни ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, китобхонликни тарғиб қилиш масаларига доир фикрлар билдириб ўтилди.

Мулоқотда фаол иштирок этган 120 нафардан ортиқ талабаларнинг икки нафари амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасига киритилди, ўн саккиз  нафар талаба ёшлар партия сафига қабул қилинди.

Элдорбек ЖУРАЕВ,

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

бўлими мудири

  • Кўрилди
    391
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+