Тадбиркорлигини бошлаш истагида бўлган фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди
20.02.2023, 17:08

O'zLiDeP Самарқанд вилоят ва Пайариқ туман Кенгашлари, Халқ депутатлари Пайариқ туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи билан ҳамкорликда мулоқот ташкил этилди.
Тадбирда тадбиркорлар ва ўз тадбиркорлигини бошлаш истагидаги фуқароларнинг 20 дан ортиқ мурожаатлари қабул қилинди.
Мурожаатларнинг аксарияти жойида ўз ечимини топди. Хусусан, “Каттасайдов” маҳалласида истиқомат қилувчи Шахзода Нарзуллаева 3 нафар фарзанди шартнома асосида ўқаётганлиги, ўзи эса тикувчилик билан шуғулланиши ҳозирда яна битта тикув машинаси ва мато олишга имкони йўқлиги борасида мурожаат қилди. Мазкур масала ижроси юзасидан O'zLiDeP Пайариқ туман Кенгаши раиси, халқ депутатлари Пайариқ туман Кенаши депутати Алишер Махамматов томонидан ушбу фуқарога тикув машинаси ҳамда матоси олиб бериладиган бўлди.
Пайариқ тумани Алиобод маҳалласидан Азамат Эрназаров набираси Ҳасан Хидиров авария сабабли 2-гуруҳ ногирони бўлиб қолганлиги жарроҳлик операцяси учун маблағ кераклиги тўғрисида мурожаат қилди. Мазкур масала бўйича туман тиббиёт бирлашмаси ўринбосари Дилмурод Жўраев томонидан тиббий суғурта қилиб бериладиган бўлди.
Тадбир якунида барча мурожаатлар депутатлар томонидан назоратга олиниши шунингдек, депутатлик сўровига бефарқлик билан қараган ташкилот ва корхоналарнинг мониторингини ташкил қилиб, бундай масъулиятсиз мутасаддилар масаласини сессия кун тартибига қўйишга келишиб олинди.
Нодир Тўраев,
O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши
бўлим мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат сайёр қабулида 16 нафар фуқаронинг мурожаати ҳал қилинди
05.05.2023, 12:53
-
Депутат 22 нафар сайловчини қийнаётган муаммоcини жойида ҳал қилди
01.03.2023, 17:26
-
Депутат сайёр қабулида аҳолининг мурожаатлари ҳал этилди
24.02.2023, 11:54
-
Депутат маҳаллада сайёр қабул ташкил қилди
10.02.2023, 16:06
-
Депутат сайёр қабулида аҳоли мурожаатлари ҳал этилди
08.02.2023, 16:42
Фикрингизни қолдиринг