Бухоролик талаба ёшларнинг таклиф ва фикрлари тингланди

21.02.2023, 15:49

Бухоролик талаба ёшларнинг таклиф ва фикрлари тингланди

O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгашида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида Бухоро давлат университети талаба ёшлари билан очиқ мулоқот ташкил қилинди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Эмма Аслонова иштирок этиб, мамлакатимизда кейинги йилларида навқирон авлод вакилларига ҳар томонлама яратиб берилаётган имкониятлар, ёшларга оид давлат сиёсати доирасида улар фаолиятига доир муҳим қарор ва фармонларнинг қабул қилиниши, унда фаол ёшларнинг таклиф ва фикрлари ҳам ўрин олаётганлиги ёшларга қаратилаётган яна бир эътибор намунаси эканлигини қайд этди.

Шу кунларда Президентимизнинг “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси муҳокамалари қизғин давом этаётганлиги, ушбу муҳокамаларда O'zLiDeP фаоли сифатида барчани ўз таклифлари билан фаол иштирок этишга даъват этди.

Учрашувда O'zLiDeP вилоят Кенгаши раиси биринчи ўринбосари- аппарати раҳбари Бобомурод Очилов томонидан “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси лойиҳанинг мазмун-моҳияти, O'zLiDeP ғояси, сайловолди платформасининг мақсад ва вазифалари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Таъкидланганидек, лойиҳадан кўзланган мақсад олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талаба ёшлар орасидан замонавий фикрлайдиган, маънан етук, ватанпарвар, партияга хайрихоҳ, партиянинг ғоявий мақсад ва вазифаларини тарғибот этишда ташаббускор, фаол, етарли малакага эга бўлган кадрларни танлаш ва партия сафларини фаол ёшлар ҳисобидан кенгайтиришдан иборатдир.

Ёшлар билан юзма-юз мулоқот жараёнида партиявий лойиҳаларнинг аҳамияти, бугунги шиддат билан ўзгараётган даврда ёшларимизнинг илм-фан тараққиётида қўшаётган улуши ва уларнинг фаоллигини янада ошириш масалалари  бўйича  фикр-мулоҳазалар билдирилди, иштирокчиларнинг бу борадига қатор таклифлари ҳам тингланди. Фаол ёшларнинг 10 нафари партиянинг кадрлар захирасига танлаб олинди.

  • Кўрилди
    308
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+