БПТ сарҳисоби: “G`uncha Med” клиникаси қошидаги қуйи бўғин фаолиятига ижобий баҳо берилди

21.02.2023, 16:29

БПТ сарҳисоби: “G`uncha Med” клиникаси қошидаги қуйи бўғин фаолиятига ижобий баҳо берилди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг тегишли қарорига асосан шу йилнинг 15 февралидан эътиборан бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари старт олди.

Мазкур муҳим жараён давомида БПТларнинг ўтган йилдаги фаолияти танқидий-таҳлилий кўриб чиқилиб, жорий йилда қилиниши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан партия фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари иштирокида давра суҳбатлари ташкил этиш режалаштирилган.

Олмазор тумани “Shifo-Nur-Servis” хусусий фирмаси қошидаги “G`uncha Med” клиникасида ташкил этилган бошланғич партия ташкилотининг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Ушбу қуйи бўғин ўтган йил давомида бир қатор амалий ишларга ҳам қўл урди, партия билан доимий ҳамкорликда ишлаб келмоқда. Хусусан, мазкур БПТ томонидан ёшларнинг бандлигини таъминлашга эътибор қаратилиб, 26 нафар ёшлар ишли бўлди. Шунингдек, қуйи бўғин томонидан тадбикорларни қўллаб-қувватлаш ва уларни муаммоли масалаларини ҳал этиш, айниқса “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш,  эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, партия аъзоларини кўпайтиришда ҳам фаоллик кўрсатилди.

Ушбу ижобий ишларни амалга оширишда O‘zLiDeP Олмазор туман Кенгаши ва депутатларнинг ҳамкорлиги муҳим саналади. Ушбу клиника раҳбари, Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати Раъно Ходжимухамедова ва БПТ ташаббуси билан ҳар йили эҳтиёжманд оилалар учун бепул тиббий кўриклар ташкил этилиб келинмоқда. Шунингдек, эҳтиёжманд фуқароларни бепул дори-дармонлар билан таъминладилар.

Йиғилишда қуйи бўғин томонидан бу каби амалга оширилган ишлар алоҳида эътироф этилди. 36 нафар партия аъзосини бирлаштирган мазкур ташкилотнинг 2022 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи ижобий баҳоланди.

Шунингдек,  Бошланғич партия ташкилоти раиси ва ўринбосари қайта сайланди ҳамда БПТнинг 2023 йилдаги устувор вазифалари белгиланиб олинди.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    493
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+