Юксак жанговар руҳ

22.02.2023, 15:13

Юксак жанговар руҳ

Аскарнинг енгилмас кучи, армиянинг қудратидир!

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи (Термиз полигони)да Мудофаа вазирлиги қўшинларида тарбиявий ва мафкуравий ишлар органи мутахассисларнинг ўқув-услубий йиғинида ҳам бу бот-бот таъкидланди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси  Эркин Салихов ва шу қўмита аъзоларидан парламент депутатлари Ҳазратқул Хўжамқулов, Таваккал Чориев ҳам иштирок этди.

Тарбиявий ва мафкуравий ишлар органи мутахассисларига қўмита томонидан 2022 йил давомида депутатлар ҳамда Қонунчилик палатасининг ялпи мажлиси муҳокамасида тайёрланган қонун лойиҳалари, шунингдек, Президентимиз томонидан имзоланган соҳавий қонунлар, ўтказилган назорат-таҳлиллар, фуқаролар мурожаатлари бўйича ҳал этилган масала ва муаммолар хусусида кенг ва атрофлича маълумот берилди.

Шунингдек, “Ҳарбий хизматчиларнинг ахлоқий-руҳий тайёргарлиги: муаммо ва ечимлар” мавзусида ўтказилган давра суҳбати давомида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўташ тизимини шакллантириш ва унинг нуфузини ошириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, мамлакатимизда ҳарбий хизматчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий ҳимоясини таъминлашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш каби йўналишларда амалга оширилган ислоҳотлар хусусида фикр-мулоҳазалар баён этилди.

Тадбир давомида қўшинларда маънавий-маърифий ишлар ҳолати, ҳарбий хизматчилар ва оилаларининг ижтимоий ҳимояси, ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишида амалга оширилган ишлар ва бошқа мавзуларда таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Кўтаринки руҳ ва юқори савияда ўтказилган ўқув-услубий йиғин ва ушбу йиғин давомида илгари сурилган таклиф ва тавсиялар ҳамда илғор, стратегик ғоялар  ҳарбий хизматчилар қалбида, онгу тафаккурида ватанпарварлик, садоқат, фидойилик, миллий ғурур туйғуларини мужассамлаштиришга хизмат қилади.

 

  • Кўрилди
    576
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+