Нукуслик талаба ёшларнинг фикр ва таклифлари тингланди

23.02.2023, 17:04

Нукуслик талаба ёшларнинг фикр ва таклифлари тингланди

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги мулоқотини Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида ташкил қилди.

Мулоқотда партия дастури, унда ёшларга берилган имкониятлар,  хусусан,  “Янги  авлод кадрлари” лойиҳасининг мазмун-моҳияти, партиянинг ёшларга яратаётган имкониятлари, аъзо бўлиш тартиблари, захира кадрларни шакллантириш ва уларни сиёсий билимларини ошириш, бизнес кўникмаларини шакллантириш борасида қилинаётган амалий ишлар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

Ёшлар  билан юзма-юз мулоқот жараёнида партиявий лойиҳаларнинг аҳамияти, унда ёшларнинг фаоллигини янада оширишда фикр ва таклифлари тингланди. Тақдимот якунида талабалар партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасига киритилди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    377
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+