Бўкада партия қуйи бўғинлари депутатлар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйган

24.02.2023, 11:51

Бўкада партия қуйи бўғинлари депутатлар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйган

Айни кунларда O‘zLiDeP Бўка туман  Кенгаши таркибидаги бошланғич партия ташкилотларида ҳам муҳим сиёсий жараён – ҳисобот сайлов йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.

Партиянинг туман Кенгаши таркибида 5095 нафардан ортиқ маслакдошларни бирлаштирган 47 та бошланғич партия ташкилоти фаолият олиб бормоқда. Мазкур қуйи бўғинларнинг барчаси халқ депутатлари  туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзолари билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйган.

Ҳар йили ўтган даврдаги фаолиятни сарҳисоб қилиб, янги истиқбол режаларини биргаликда тузиб олиш партия ташкилотларининг яхши анъанасига айланган. Зеро, сарҳисоб истиқболда турган вазифаларни белгилаб олишда муҳим қадам ҳисобланади.

OʻzLiDeP туман кенгаши қошидаги туман “Ободонлаштириш” бўлими  бошланғич партия ташкилотининг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Унда O‘zLiDeP Бўка туман  Кенгаши ходимлари, депутатлар ва қуйи бўғин аъзолари иштирок этишди.

Даставвал кун тартибидаги асосий масала юзасидан катта тажрибага эга, жонкуяр раҳбар партиядошимиз Дилобар Бозорбоева етакчилик қилаётган, бугун ўз сафида 170 нафар партия аъзоларини бирлаштирган мазкур қуйи бўғиннинг 2022 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи эшитилди.

Шижоатли етакчи ўз ҳисоботида Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясига ҳамоҳанг бўлган партия Сайловолди платформасида илгари сурилган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда партия фаоллари томонидан амалга оширилган тарғибот ишлари ҳақида гапириб ўтди.

Таъкидланганидек, партиянинг ғоя ва мақсадларини кенг аҳоли қатламлари орасида таъсирчан тарғиб қилиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, ижтимоий-сиёсий онгини юксалтиришда партия мутасаддилари, халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи ва корхона раҳбарияти билан ўзаро узвий ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Қуйи бўғиннинг ўтган йилдаги фаолияти ижобий баҳоланиб, Дилобар Бозорбоева мазкур бошланғич партия ташкилотига қайтадан раис этиб сайлани.

Тадбир давомида партия сафига кириш истагида бўлган яна 20 нафар янги аъзолар рўйхати шакллантирилди. Шунингдек, БПТдаги фаол партия аъзоларига партиянинг эсталик совғалари топширилди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    368
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+