Депутат сайёр қабулида аҳолининг мурожаатлари ҳал этилди

24.02.2023, 11:54

Депутат сайёр қабулида аҳолининг мурожаатлари ҳал этилди

Бугун халқ депутатлари ҳудудий Кенгашларидаги O’zLiDeP депутатлари ўз сайловчилари ҳамда аҳоли орасига янада чуқурроқ кириб бориб, жойларда партиявий дастурий мақсадларни рўёбга чиқариш, электоратни ўйлантираётган масалаларни ҳал этиш, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, мавжуд муаммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратмоқдалар.

Когон шаҳридаги “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғинида Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Шуҳрат Джалилов томонидан ўтказилган сайёр қабулда айни шу жиҳатлар устуворлик касб этди.  Коммунал соҳа мутахассислари, маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ва 35 нафардан ортиқ аҳоли вакиллари иштирок этган сайёр қабулда даставвал маҳаллада фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчисининг 2022 йилдаги фаолияти якунлари муҳокама этилиб, 2023 йилдаги режалари тўғридисаги ҳисоботи эшитилди.  Аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш бўйича ҳамкорликда иш олиб боришга келишиб олинди.

Депутатнинг сайловчилар билан бўлиб ўтган юзма-юз мулоқоти чоғида МФЙ ҳудудида болалар майдончаси ва нуронийлар учун оталар чойхонаси барпо этиш, аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлашда амалий ёрдам кўрсатиш,  кам таъминланган, эҳтиёжманд аҳоли вакилларига саломатлигини тиклаш ҳамда турли жарроҳлик амалиётларини ўтказишда молиявий кўмак бериш,  ички кўчалардаги йўлларнинг  айрим таъмирталаб қисмига асфальт ётқизиш ва тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш каби бир қатор мурожаатлар билдирилди.  

Сайёр қабул давомида мурожаатларнинг айримлари ўз жойида ҳал этилган бўлса, ижроси муддат талаб этадиганлари бўйича эса тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилиб, ижроси назоратга олинадиган бўлди.

  • Кўрилди
    480
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+