Бахмалда уч нафар ёшларнинг мурожаатлари депутатлик назоратига олинди

24.02.2023, 11:55

Бахмалда уч нафар ёшларнинг мурожаатлари депутатлик назоратига олинди

Бахмал тумани 1-сон касб ҳунар мактабида O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими ташаббуси билан “Ёшларни касб ҳунарга ўргатишда депутатларнинг ўрни” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Халқ депутатлари Бахмал туман Кенгаши депутати Камола Жуманова, партия фаоллари, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этган мазкур тадбирда юртимизда ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш борасида яратилган шарт-шароитлар, мавжуд имтиёзлар, бу борада депутатлар томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳусусида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Мазкур касб-ҳунар мактабида 436 нафар ўқувчилар таҳсил олади. Уларнинг 236 нафари битирувчилар ҳисобланади. Шунингдек, таълим маскани қошида ҳамширалик, ҳайдовчилик, пайвандлаш устаси, тикувчилик каби ўқув курслари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, уларда ён атрофдаги маҳаллаларда истиқомат қиладиган уюшмаган ёшлар ўзлари танлаган касб-ҳунар сирларини эгалламоқдалар.

Тадбир давомида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар. Ўз бизнесини йўлга қўйиш истагида бўлган 3 нафар ёшларнинг мурожаатлари депутатлик назоратига олинди.

Зайниддин Эшқулов,

 O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

СТМ ва депутатлик гуруҳлари билан ишлаш

бўлими мудири.

  • Кўрилди
    451
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+