O`zLiDeP “Аёллар қаноти” ташаббуси: Қамашида 30 нафар хотин–қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

24.02.2023, 11:56

 O`zLiDeP “Аёллар қаноти” ташаббуси: Қамашида 30 нафар хотин–қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

O`zLiDeP Қамаши Кенгаши ҳамда туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникада партия “Аёллар қаноти”нинг  “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Миллат саломатлиги – юрт қудрати” мавзусида тадбир ташкил этилди.

 Тадбирда O`zLiDeP Қамаши туман Кенгаши аппарати раҳбари Камол Шодмонов, туман тиббиёт бирлашмаси шифокори Барно Хўжанова ва бошқалар сўзга чиқиб, мазкур тадбирдан кўзда тутилган мақсад оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, умр узоқлигини  таъминлаш, соғлом миллат генофондини асрашга кўмаклашиш, чекка қишлоқларда соғломлаштириш ишларини янада ривожлантириш, никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтишнинг муҳимлигини аҳоли кенг қатламлари, айниқса, оналар ва қизлар онгига сингдириш, хотин-қизларнинг тўғри овқатланиш ҳамда гигиенага риоя қилиш ҳамда репродуктив саломатлик, соғлом турмуш тарзи борасидаги тиббий саводхонлигини оширишдан иборат эканлигини алоҳида таъкидлашди.  

- Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш саломатликни асрашнинг муҳим омилидир, -дейди шифокор Дилафрўз Давлатова. – Инсон ўз саломатлигини асраши учун қайғуриши,  таркибида туз, қанд, ёғ миқдори кўп бўлган ҳамда хамирли таом ва ширинликларни, нон маҳсулотларини истеъмол қилишни қисқартириши, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишдан воз кечиши,   нотўғни овқатланиш, кам ҳаракатланиш  натижасида барча келиб чиқиши мумкин бўлган касалликларни ўз вақтида олдини олиш ҳамда даволаш чораларини кўришда тиббий кўрикларнинг муҳимлигини  алоҳида таъкидлашди.

 Бирлашманинг малакали шифокорлари томонидан 30 нафар хотин –қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. Улардан ўн нафарида камқонлик, гинекологик, тизза бўғим емирилиш касалликлари аниқланди ва туман тиббиёт бирлашмасида даволаниш  учун йўлланмалар  берилди.

 Шу куни шифокорлар уйда ётиб қолган оғир беморлар учун ҳам тиббий кўрик ташкил этилиб, керакли муолажалар қилишди. Самарқанд МФЙ Ойбек кўчаси 59 - уйда яшовчи биринчи гурух ногирони Озода Мансурова, Озода ва Холида Бойназаровалар хонадонида бўлишиб, беморларнинг тиббий ҳолатини кўздан кечирдилар ҳамда  даволаниш учун зарур бўлган дори-дармонлар тавсия этишди.

 

  • Кўрилди
    393
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+