Нукуслик хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ташкил қилинди
24.02.2023, 11:58

O’zLiDeP Нукус туман Кенгаши томонидан “Соғлом оила - мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида хотин-қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида туман тиббиёт бирлашмасида бепул тиббий кўрик ташкил қилинди.
Мақсад эса аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, айниқса хотин-қизлар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш борасида тиббий саводхонлигини янада оширишдир.
Нукус туман тиббиёт бирлашмасида туман тиббиёт бирлашмаси шифохоналари, тез тиббий ёрдам бўлими, 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 2 та оилавий поликлиника ва 4 та оилавий шифокорлик пунктлари фаолият олиб бормоқда.
Ўтган йили туман тиббиёт бирлашмаси шифохонаси янги иморати фойдаланишга топширилди ва бугунги кунда туман халқига хизмат кўрсатиб келмоқда. Шифохонада замонавий тиббий асбоб-ускуналар, рентген, лаборатория, биохимия анализатор, микроскоп барча тиббий аппаратлар аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Мазкур тиббиёт бирлашмасида "Бақаншақли" ОФЙда истиқомат қиладиган хотин-қизларимиз ўз саломатлигига бефарқ бўлмаслиги учун тиббий кўриклардан ўтказилди.
Тадбир давомида маҳалладаги 15 нафарга яқин хотин-қизларимиз бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга маслаҳат ва тавсиялар берилди.
Маълумот ўрнида бугунги кунда "Бақаншақли" ОФЙ да 7800 дан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган бўлса, шундан 4 мингдан зиёдини хотин-қизлар ташкил этади.
O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат кўмагида ишсиз аёллар ўз бизнесини бошлади
04.05.2023, 16:21
-
Нурободлик ишсиз хотин-қизлар касб-ҳунарга ўргатилмоқда
04.05.2023, 16:17
-
“King garment textile” корхонаси раҳбари Гулрух Худойбердиева: “Имкониятлардан унумли фойдаланяпмиз”
28.04.2023, 11:38
-
Конституциявий қонун лойиҳаси хотин-қизлар фаолларига тарғиб қилинди
19.04.2023, 14:59
-
Хотин-қизлар барча соҳада ўзини намоён этишга ҳақлидир
17.04.2023, 16:02
Фикрингизни қолдиринг