БПТлар фаолияти танқидий сарҳисоб қилиняпти

24.02.2023, 11:59

БПТлар фаолияти танқидий сарҳисоб қилиняпти

Айни кунларда O`zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши таркибидаги қуйи бўғинларда ҳисобот сайлов йиғилишлари бўлиб ўтмоқда. Ҳудудларда бўлиб ўтаётган қуйи бўғинлардаги ҳисобот-сайлов йиғилишлари партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини аҳолининг барча қатламлари орасида кенг тарғибот қилишда муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, айнан партия ҳаётида алоҳида ўрин тутувчи бу сиёсий жараёнда, амалга оширилган тарғибот тадбирлари ва уларнинг самараси сарҳисоб қилиниб, йўл қўйган хатолардан керакли хулосалар чиқрилади ҳамда келгуси йилда амалга ошириш зарур бўлган иш режалари белгилаб олинади.

1200 нафар ходим фаолият юритиб келаётган “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти тасарруфидаги Тиббий-санитария бўлимидаги бошланғич партия ташкилотининг ҳисобот сайлов йиғилиши ўтказилди.

Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати Алишер Туқсанов раҳбарлик қилаётган ушбу ташкилот қошидаги қуйи бўғинда 672 нафар партия фаоллари бирлашган. Ҳисобот-сайлов йиғилишда қуйи бўғин етакчиси И.Аҳтамов партия Сайловолди дастурида илгари сурилган мақсад ва вазифалар ҳамда партиянинг тарғиботига қаратилган тадбирлар ташкил этилганига урғу бериб ўтди. Шунингдек,  аҳоли мурожаатларини ўрганиш, партиянинг шаҳар бўлими ҳамда маҳаллий кенгаш депутатлари орқали тегишли ташкилотларга йўналтириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида тўхталди. 

Олиб борилган тарғибот-ташвиқот тадбирлари натижасида ўтган йил давомида 97 нафар ходимлар партия сафига қабул қилинди. Ҳисобот давомида фаоллар томонидан кўпчиликни қийнаётган турли ижтимоий муаммоларни, аҳоли томонидан тушган мурожаатларни ижобий ҳал қилишда БПТ фаоллари ҳамда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати А.Туксанов жонбозлик кўрсатмоқда.

Жамоа томонидан етакчининг ҳисоботи қониқарли, деб топилди ва И.Аҳтамов БПТга якдиллик билан қайта раис этиб сайланди.

Тадбир сўнгида партиявий тадбирларда ҳамда аъзолар сонини оширишда фаол иштироки учун бир гуруҳ қуйи бўғин аъзолари эсталик совғалар билан тақдирланди.

O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    455
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+