Янгиқўрғонлик оилавий тадбиркорнинг хонадонида маҳорат дарси ташкил қилинди
24.02.2023, 12:01

Маҳаллаларда ишсиз хотин-қизларни томорқадан фойдаланиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш орқали бандлигини таъминлашга эришиш мақсадида тажрибали томорқачилар хонадонида маҳорат дарслари ўтказиб келинмоқда.
Янгиқўрғон туманидаги “Ровут” МФЙда оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган Отабоева Шахзода хонадонида маҳаллада истиқомат қилувчи ишсиз аёллар учун “Маҳорат дарси” ташкил этилди.
Иштирокчилар иссиқхоналарда етиштирилаётган маҳсулотларни парвариш қилишдан тортиб, уруғлик олишгача бўлган жараёнлар билан таништирилди.
Хонадон соҳиби иссиқхонани бир неча йил олдин имтиёзли кредит эвазига бунёд қилган эди. Ҳозирда барча қилинган харажатлар ва кредит қарзлари тўланди.
Учрашув якунида иштирокчиларнинг тадбиркорликка қизиқиши ортганлиги ва келажакда иссиқхона ташкил этиш мақсади уйғонганлигини айтиб ўтишди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат кўмагида ишсиз аёллар ўз бизнесини бошлади
04.05.2023, 16:21
-
Нурободлик ишсиз хотин-қизлар касб-ҳунарга ўргатилмоқда
04.05.2023, 16:17
-
“King garment textile” корхонаси раҳбари Гулрух Худойбердиева: “Имкониятлардан унумли фойдаланяпмиз”
28.04.2023, 11:38
-
Конституциявий қонун лойиҳаси хотин-қизлар фаолларига тарғиб қилинди
19.04.2023, 14:59
-
Хотин-қизлар барча соҳада ўзини намоён этишга ҳақлидир
17.04.2023, 16:02
Фикрингизни қолдиринг