Талаба ёшлар партия ғояларига қизиқиш билдирди

24.02.2023, 12:02

Талаба ёшлар партия ғояларига қизиқиш билдирди

Ҳар бир миллатнинг, мамлакатнинг эртаси, келажак тақдири ёш авлоднинг қўлида эканлиги сир емас. Шу сабабли, ёшларнинг сиёсий, ижтимоий фаоллиги давлат аҳамиятига молик масалалардандир. Мамлакатимизда сўнгги йилларда ёшлар сиёсатига эътибор сезиларли даражада кучайди.

O`zLiDeP Тошкент шаҳар ҳамда Мирзо Улуғбек тумани Кенгаши билан ҳамкорликда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида “Партия иш фаолиятида кадрлар захирасини шакллантириш ” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати Эркин Захидов, туман депутатлари, Тошкент шаҳар Кенгаши ходимлари, институт профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди.

– Мазкур лойиҳадан кўзланган мақсад партия иш фаолиятида кадрлар захирасини шакллантириш ва уларнинг малакасини ошириш, партиянинг ривожи учун муносиб фаолларни танлаб олиш, – дейди O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими мудири Моҳинисо Фармонова. – Шу боис, лойиҳа доирасида кадрларнинг билими, савияси, тажрибаси, жамоатчилик ўртасидаги обрўси хусусида кенг ва батафсил ўрганишга ҳаракат қилдик. Чунки партиялар сафини билимли, ташкилотчи ва ватанпарвар ёш кадрлар билан тўлдириш устувор вазифамиз.

Тадбир давомида сиёсий жараёнларга қизиқиши баланд бўлган 10 нафар ёшлар партия сафига қабул қилинди.

  • Кўрилди
    1241
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+