Сариштали хонадонда барака бўлади

27.02.2023, 12:54

Сариштали хонадонда барака бўлади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов Миришкор қишлоғидаги фахрий ўқитувчи Қурбон Намозов хонадонида бўлди.

Хонадон соҳиби 43 йил макатабда ёшларга математика фанидан сабоқ берган, айни пайтда нафақада бўлса-да, саҳармардондан қўйларни далага ҳайдайди. Болаларига бош бўлиб, томорқада ишлайди, боғларни парвариш қилади. Томорқасида 300 туп мевали дарахт, 70 ток ток парвариш қилинмоқда. Олманинг эртапишар жовпазак туридан 22 туп бўлиб, биринчилардан бўлиб бозорга чиқаришади. Томорқа ва боғдан олинаётган соф даромад 50 миллион сўмдан ортиқ. 50 бош парранда, 15 бош қўй, 20 бош чорва моллари бор. 3 сотих иссиқхонада сабзавот маҳсулотлари етиштирилмоқда. 5 йиллик 31,5 млн. сўм кредит эвазига ўрнатилган 3 КВтли қуёш панеллари хонадонни тўлиқ электр энергияси билан таъминламоқда. Хонадон соҳиби ортиқча электр энергиясининг ҳар киловатини давлатга минг сўмдан сотаётганлигини ҳам маълум қилди.

Миришкор туманида бугунги кунда 20230 та томорқа ер эгалари тасарруфида  2832 гектар экин майдонлари бўлиб, 604 гектарига 2023 йил ҳосили учун тўқсонбости усулида сабзавот экинлари бўлган пиёз, саримсоқпиёз, сабзи, кўкатлар экилган. Бироқ туманда томорқаларни суғоришда шўр сувдан фойдаланилади. Бу ҳосилдорликни камайиб кетишига сабаб бўлаётир. Мевали дарахтлар ҳам тез қуриб қолади. 

- Туман ер остида сув заҳиралари бисёр, шунинг ўзи катта бахт, - деди Актам Хаитов. – Сувни замонавий ускуналар билан тозалашни йўлга қўямиз. Ҳар бир хонадонда ана шундай ускуна ўрнатилса, нафақат аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланади, балки томорқа деҳқончилик қилиш имконияти яратилади. Мевали боғлар ҳам гуркираб яшнайди. Биз мазкур ускуналар учун ҳам жамғарма ҳисобидан кредит ажратамиз. Томорқадан олинган даромад эвазига кредитни бемалол қоплаш мумкин.

Фермер, деҳқон хўжаликлари раҳбарлари, томорқа ер эгалари ва партия депутатлари иштирок этган тадбирда хонадон соҳиби сесарка боқиш борасидаги тажрибалари билан ҳам ўртоқлашди. Ғарбий Африкада яшайдиган ёввойи кулранг сесаркадан келиб чиққан, дастлаб Юнонистон ва Римда хонакилаштирилган хонаки сесарка ҳозирги кунда дунёнинг барча мамлакатларида боқилади. У жуда ҳаракатчан бўлиб, учади ва тез югуради. Йилига 120 та тухум қилади. Асосан гўшт учун боқилади. Биттасидан 2 кило парҳезбоп гўшт олиш мумкин. Сесаркаларни вақти-вақти билан ўтлоққа чиқариб ўтлатилса, юқори самарадорликка эришиш мумкин. Бу ўтхўр парранда кўпроқ далада яйраб урчиш хусусиятига эга эканлиги алоҳида таъкидланди.

Амалий семинарда томорқа ерларида сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштириш, боғ ва узумзорларга ишлов бериш, суғориш ва зараркунандалар ҳамда касалликлардан асраш, озиқлантириш борасида тегишли тавсиялар   берилди.

  • Кўрилди
    514
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+