Хотин-қизларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланди

27.02.2023, 17:20

Хотин-қизларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланди

O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлашда давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ижтимоий ҳамкорлигини ошириш” мавзусида тадбир ўтказилди.

Сергели туманида ташкил қилинган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ибрагимова, O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари Шахноза Алимова, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Ҳаётхон Кучкарова ва мазкур тумандаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи аёллар,  иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олганлар мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг таълим ва касбий кўникмалар олиши ҳамда бандлигини таъминлашга ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш, жойларда “Аёллар дафтари”ни шакллантириш ва унга киритилган хотин-қизлар муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишларини тизимли ўрганиш, таҳлил қилиш ва ҳал этиш борасидаги ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш масаласига аҳамият қаратишди ва бу борада партия олдида турган вазифалар тўғрисида тўхталдилар.

Қизиқарли, баҳс-мунозалар билан ўтган тадбирда иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган барча саволларига мутахассислар томонидан жавоб олишди.

  • Кўрилди
    369
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+