O`zLiDeP ҳузуридаги Фахрийлар кенгашининг ўтган йилдаги фаолияти таҳлил қилинди

27.02.2023, 17:21

O`zLiDeP ҳузуридаги Фахрийлар кенгашининг ўтган йилдаги фаолияти таҳлил қилинди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳузуридаги Фахрийлар кенгаши ва партиянинг ҳудудий Кенгашлардаги вакиллари билан очиқ мулоқот ташкил қилинди.

Айтиш керакки, бундан бир йил олдин партия фахрийларининг ижтимоий фаоллигини кучайтириш, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга партия позициясидан келиб чиқиб таклифларни тайёрлашга кўмаклашиш мақсадида O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳузурида Фахрийлар кенгаши тузилган. Хусусан, Тараққиёт стратегиясининг жорий йилги "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили" давлат дастури лойиҳасида ҳам бу борада қатор вазифалар амалга оширилши кўзда тутилган. Хусусан, Кексаларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, нуронийларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилиши, бу борада кексалар фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш, кексаларга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш орқали “Кексаларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш назарда тутилган. Мазкур саъй-ҳаракатлар орқали эса  3 млн.дан ортиқ кекса авлод вакилларига ижтимоий ёрдам кўрсатиш, кафолатли ижтимоий ва моддий таъминотини ташкил этиш, уларга тиббий, ижтимоий, таълим, маданият, спорт ва транспорт тизимларидан кенг фойдаланиш шарт-шароитларини яратиш белгиланган.

Ушбу кўзланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳузурида тузилган Фахрийлар кенгаши ҳудудларда кўплаб ижобий ишларни амалга оширди. Жумладан, Кенгаш томонидан ташкил этилгандан буён шу бугунга қадар 528 та давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этилди. Шундан Тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифалар ижросига қаратилган тадбирлар 72 та, Таълим муассасалари ва маҳаллаларда фахрийлар иштирокида “Уч авлод учрашуви” мавзусида шу кунга қадар 54 марта, “Бир зиёли - бир маҳаллага маънавий ҳомий” мавзусида 38 маротаба, “Ҳар бир нуроний - беш нафар ёшга мураббий” мавзусида давра суҳбати 34 марта ташкил этилди ва маҳаллай ОАВда ва партия нашрларида ёритилди.

Шунингдек, Фахрийлар кенгашининг тўлиқ таркибдаги йиғилиш учрашувлари Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро, Андижон, Наманган вилоятларида ташкил этилди. Бунда ташқари, “Тажрибалар...Ҳаёт манзаралари..Умр мазмуни...” номли телелойиҳа йўлга қўйилди.

Қолаверса, Кенгаш вакиллари Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг мафкуравий ва сиёсий фаолиятини мустаҳкамлаш, партия фахрийларининг ижтимоий фаоллигини кучайтириш, давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ҳам амалга ошириб келишмоқда. Партия кенгашлари томонидан ўтказилаётган оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий тадбирларнинг амалга оширилишига кўмаклашган ҳолда ёшларни қонунлар, Президент қарор ва фармонларига муносабатини шакллантириб бориш ҳамда уларни ижтимоий ҳаётга татбиқ этиш, тарғибот қилишда ҳам фаол иштирок этишаётир. Бу борада ўғил-қизларимизга намуна кўрсатиб, уларни маънавий етук қилиб тарбиялашга ҳам эътибор қаратишмоқда. Энг муҳими, ёшларни жамиятдаги воқеаларга бефарқ бўлмасликка, Ватанимизда яратилган имкониятларнинг қадрига етишга ундашмоқда.

Онлайн бўлиб ўтган мулоқотда Фахрийлар кенгаши барча жараёнларда ўз фаоллигини кўрсатиши, айниқса маҳаллаларда ёшлар билан бевосита мулоқотда бўлиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда фахрийларнинг панд насихатлари,  ўгитлари муҳим касб этиши, касб-ҳунар эгаллашларида яқиндан кўмакчи бўлишлиги борасида аниқ вазифалар белгилаб олинди.

  • Кўрилди
    312
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+