Наманганда фуқаролар депутат Зафар Худойбердиевга ўз мурожаатларини йўллади

28.02.2023, 16:38

Наманганда фуқаролар депутат Зафар Худойбердиевга ўз мурожаатларини йўллади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зафар Худойбердиев халқ билан мулоқотлари аввалида Норин туманида янги қуриб битказилган 43-мактабнинг очилиш маросимида ҳоким Жўрабек Нурматов билан бирга иштирок этди.

Депутат ўз сўзида давлатимиз раҳбари илгари сурган Тараққиёт стратегиясининг мазмун-моҳияти ҳақида гапирди. Айниқса, стратегияда аҳолига ахборот-кутубхона хизматини кўрсатишни янада ривожлантириш, китобхонликни кенг оммалаштириш ҳамда “Китобсевар миллат” умуммиллий ғоясини рўёбга чиқариш бўйича белгиланган муҳим вазифаларни санади. Шу билан бир қаторда ёшларга яратилаётган шароитлардан оқилона фойдаланиб, билим ва тафаккурларини бойитиш мақсадида кўплаб китоблар ўқишлари лозимлигини уқтирди.

Шундан сўнг яна бир янги 38-мактаб фаолияти билан танишди. Бу ерда яна амалга ошириш лозим бўлган ишлар бўйича мутасаддиларга фикр, мулоҳазаларини билдирди. Ундан сўнг яқинда қуриб битказилган 27-МТТ ва таъмирлаш ишлари давом этаётган 35-сонли МТТда бўлиб, зарур кўрсатмаларини бергач, Кемабоши маҳалла аҳли билан учрашди. Уларни қийнаётган муаммоларини тинглаб, саволларига жавоб берди.

  • Кўрилди
    364
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+