Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган қурилиш ишлари сифати ўрганилди
28.02.2023, 16:41
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мадина Баратова маҳаллий кенгаш депутатлари ҳамда қурилиш бўлими мутахассислари билан ўз сайлов округидаги давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган қурилиш ишлари сифатини ўрганди.
Депутат дастлаб Бухоро вилоят ҳокимлиги хузуридаги ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси буюртмасига асосан умумий шартнома қиймати 43 783,094 млн. сўмни ташкил этадиган Бухоро шаҳрида барпо этилаётган 120 ўринли Эндокринология диспансери объектида бўлиб, олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари билан танишди.
Депутат шунингдек, Бухоро шаҳрининг Ибн Сино ва И.Каримов кўчалари кесишмасида 3000-4000 томошабинга мўлжалланган Универсал спорт мажмуасининг қурилиш-монтаж ишларини кўздан кечирди.
Ўрганиш давомида қурилиш ишларининг лойиҳаси-смета ҳужжатларида назарда тутилган талабларга мос ва сифатли бўлиши, тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланганлиги, ногиронларга яратилган шароитлар ва бошқа қурилиш ишларининг сифатли амалга оширилаётганлиги билан яқиндан танишди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Давлат дастуридан келиб чиқадиган партия ва фракция олдидаги вазифалар муҳокама қилинди
26.02.2024, 17:32
-
Депутат мактаб кутубхонасига 100 дан ортиқ бадиий асарлар ва адабиётлар туҳфа қилди
14.02.2024, 17:23
-
Муҳим ва устувор вазифалар белгилаб олинди
31.01.2024, 17:49
-
“Аёллар дафтари” билан манзилли ишлашнинг шаффоф механизми яратилади
30.01.2024, 12:28
-
Депутат жарқўрғонлик тадбиркорлар муаммосини ўрганди
30.01.2024, 10:11
Фикрингизни қолдиринг