Фермерлар билан дилдан учрашув

28.02.2023, 18:48

Фермерлар билан дилдан учрашув

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Равшан Мамутов ҳудудлардаги учрашувларини Тўрткўл туманида фаолият юритаётган фермерлар билан дилдан суҳбатлашиш, уларни тинглашдан бошлади. Аввало  мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар,  қонунчиликдаги  янгиликлар ва аграр соҳага қаратилаётган эътибор ва янгиликлар хусусида миришкорларга маълумот берди.    20 февраль куни  Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP  фракцияси ва Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида  муҳокама килинган масалаларни етказди. 

  Бундан ташқари  Президентимизнинг 2023 йил 23 февралдаги “Қишлоқ хўжалигида аҳоли бандлигини ошириш ва ер участкаларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини ҳам эринмасдан тушунтирди. Мазкур қарорнинг қабул қилиниши фермер хўжаликларга қўшимча имтиёзлар яратишини таъкидлади.   Дарҳақиқат кейинги йилларда юртимизда барча тармоқларда кластерлар фаолиятини ривожлантириш ва рағбатлантириш, айниқса, пахта-тўқимачилик, мева-сабзавотчилик йўналишларида улар фаолиятини янада такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланишдаги масъулиятини ошириш, маҳсулот етиштирувчи ва уни қайта ишловчиларнинг манфаатдорлигини таъминлашга қаратилган тизимли ишлар олиб борилмоқда. Маълумот ўрнида: бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 5 200 дан зиёд фермерлар фаолият олиб бормоқда.

Туман ҳокимиятида ўтказилган  семинарда ҳам йиғилганларни ўсимликлар қонунлар билан ҳам таништирди. Савол-жавобларга бой тарзда ўтган жонли мулоқотда фермерларнинг таклифлари ёзиб олинди.

  • Кўрилди
    376
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+