Самарқанд давлат университети Ургут филиали талаба ёшлари партия ғояларига қизиқиш билдирди

28.02.2023, 18:50

Самарқанд давлат университети Ургут филиали талаба ёшлари партия ғояларига қизиқиш билдирди

Самарқанд давлат университети Ургут филиали талаба ёшлари учун “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил қилинди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ғ.Абдиев, O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ташкилий-партиявий ва истиқболли кадрлар билан ишлаш бўлими мудири Ж.Хўжамқулов, “Urgut sanoat servis” оилавий корхонаси раҳбари, O‘zLiDeP Ургут туман кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари М.Исломов, Самарқанд давлат университети Ургут филиали раҳбарияти ҳамда талаба ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар юртимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, ғамхўрлик мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсатнинг энг устувор йўналишларидан бири эканлиги, ҳар бир соҳада қўлга киритилаётган ютуқлар ана шу ғамхўрлик ва қўллаб-қувватлашнинг ёрқин ифодаси эканлигини алоҳида қайд этиб ўтди.

– Мазкур лойиҳадан кўзланган мақсад – партия иш фаолиятида кадрлар захирасини шакллантириш ва уларнинг малакасини ошириш, партиянинг ривожи учун муносиб фаолларни танлаб олиш, – дейди O‘zLiDeP вилоят Кенгаши бўлим мудири Жахонгир Хўжамқулов. – Шу боис, лойиҳа доирасида кадрларнинг билими, савияси, тажрибаси, жамоатчилик ўртасидаги обрўси хусусида кенг ва батафсил ўрганишга ҳаракат қилдик. Чунки партиялар сафини билимли, ташкилотчи ва ватанпарвар ёш кадрлар билан тўлдириш устувор вазифамиз.

Маълумот ўрнида бугунги кунда мазкур филиалда 500 нафар талаба таҳсил олмоқда.

Қизиқарли савол-жавобларга бой бўлган мазкур тадбирда сиёсий жараёнларга қизиқиши баланд бўлган ёшлар партия кадрлар заҳирасига олинди.

Насиба Мўминова,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    336
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+