Термизлик томорқачи иссиқхонадан қандай даромад топишни яхши билади

28.02.2023, 18:51

Термизлик томорқачи иссиқхонадан қандай даромад топишни яхши билади

Иссиқхонадан фойдаланиш тажрибасини ҳали кўпчилик яхши ўзлаштириб улгурмаган мустақилликнинг илк йилларидаёқ Бобоёр Холбоев ўз хонадонида иссиқхона барпо этиб, унда кўчат етиштира бошлаган. Ҳозирда 20 сотих майдондаги иссиқхонада помидор, бодринг, булғор қалампири ҳамда мавсумий гул кўчатлари етиштирилиб, Сурхон воҳасининг барча туманлари, Қашқадарё вилояти ва ҳатто қўшни Тожикистонлик мижозларга ҳам етказиб бермоқда.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси, вилоят кенгаши депутати Алишер Рўзиев Бобоёр Холбоевнинг фаолияти билан яқиндан танишиш ниятида унинг хонадонида бўлди. У ерда кўчатларни қандай парвариш қилинаётганини кўздан кечирди. Бугунги кунда Бобоёр Холбоев ўзи яшаётган Термиз туманидаги «Намуна» маҳалласи фуқароларига ҳам иссиқхонада турли сабзавотлар, гул кўчатларини етиштириш тажрибасини ўргатиб, яқиндан кўмак бериб келмоқда. Муҳими, тиниб-тинчимас отахон бу йўналишдаги билимларини оширишни канда қилмайди. Бошқа вилоятларнинг ҳам тажрибасини сўраб-суриштириб, ўрганишдан эринмайди. Ахир қандай соҳа ёки йўналиш бўлмасин изланган яхши-да. Зеро, меҳнатнинг самарасию ҳосилнинг баракаси ҳам шу изланиш ва тиришоқлик ортидан келади.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Томорқа
  • Кўрилди
    409
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+