Партия вазифаларини бажармаган БПТ раҳбарлари фаолиятига танқидий баҳо берилди

01.03.2023, 17:09

Партия вазифаларини бажармаган БПТ раҳбарлари фаолиятига танқидий баҳо берилди

O`zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши таркибидаги қуйи бўғинларда ҳисобот сайлов йиғилишлари партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини аҳолининг барча қатламлари орасида кенг тарғибот қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Мазкур муҳим жараён давомида БПТлар фаолияти хусусида аниқ хулосалар чиқарилади. Зеро, ҳар қандай партиянинг асосий таянчи унинг бошланғич ташкилотидир. Сабаби, меҳнат жамоаларида, маҳаллаларда фаолият юритаётган, бевосита одамлар билан ишлайдиган, уларни партия ғояларини ҳаётга татбиқ этиш йўлида бирлаштирадиган тузилма айнан қуйи бўғиндир. Шунингдек, БПТларнинг ўтган йилдаги фаолияти танқидий-таҳлилий кўриб чиқилиб, жорий йилда қилиниши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан партия фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари иштирокида давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.

Бугунги кунда O’zLiDeP Хоразм вилоят худудий партия ташкилотидаги жами 13 та туман-шаҳар Кенгашларидаги 1133 та Бошланғич партия ташкилотлари мавжуд бўлиб, улар 102880 нафар партия аъзоларини  бирлаштирган.

Сарҳисоб йиғилишлари давомида қуйи ташкилотларнинг 2022 йилдаги фаолияти танқидий кўриб чиқилиб, келгуси йилда қилиниши лозим бўлган ишлар белгилаб олинмоқда.

Ҳисобот-сайлов йиғилишларини таҳлил қилсак ўтган йил давомида бошланғич партия ташкилотлари томонидан ўтказилган тарғибот ташвиқот ишлари туфайли партия аъзолар сони бирмунча ошганлигини кўриш мумкин. Урганч шаҳар, Гурлан, Хонқа, Боғот, Ҳазорасп ва Янгибозор БПТлар фаолиятни сифатли ташкил қилиш, партия аъзоларини қийнаётган муаммоларни ҳал этишда маҳаллардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ҳамда партия депутатлик гуруҳи аъзолари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш натижасида кўплаб масалалар ўз ечимини топган.

Шу билан бирга, ҳали ўз вазифасини тўла англаб етмаган, шунчаки номига фаолият олиб бораётган қуйи бўғинлар фаолиятига ҳам танқидий баҳо берилмоқда. Уларда аъзоларни таркибини қайта кўриб чиқиш,  тадбирларга партия депутатлик гуруҳи аъзоларини жалб қилиш, партия туман кенгаши қошидаги фахрийлар кенгаши аъзолари салоҳиятидан унумли фойдаланиш, туман кенгаши билан алоқаларни яхши йўлга қўйиш, БПТ раис ва раис ўринбосарлари фаолиятини янада жонлантириш, ҳар бир бошланғич партия ташкилотига партия туман кенгаши аъзолари ва депутатларни бириктириш орқали ишларни самарали йўлга қўйиш бўйича ҳам ишлар амалда ташкил этилмоқда.

Жойларда ҳисобот-сайлов йиғилишлари давом этмоқда.

Насиба Ваисова,

O’zLiDeP Хоразм вилоят кенгаши

Жамоатчилик билан алоқалар ва

мафкуравий тарғибот бўлими мудири

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    346
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+