БПТ ташаббуси билан 35 нафар ёшлар ишли бўлди

01.03.2023, 17:33

БПТ ташаббуси билан 35 нафар ёшлар ишли бўлди

Яккасарой тумани “Ҳудудпойтахтгаз” Тошкент шаҳар филалида ташкил этилган 100 нафар партия аъзосини билаштириб турувчи O'zLiDeP бошланғич партия ташкилотининг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Ушбу қуйи бўғин ўтган йил давомида бир қатор амалий ишларга ҳам қўл урди ва партия билан доимий ҳамкорликда ишлаб келмоқда. Хусусан, мазкур қуйи бўғин томонидан ёшларнинг бандлигини таъминлашга эътибор қаратилиб, 39 та тадбир ташкил этилди ва натижада 35 нафар ёшлар иш билан таъминланишига ҳисса қўшилди.

Шунингдек, қуйи бўғин томонидан тадбикорларни қўллаб-қувватлаш ва уларни муаммоли масалаларини ҳал этиш, айниқса, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, партия аъзоларини кўпайтиришда ҳам фаоллик кўрсатилди. Ушбу ижобий ишларни амалга оширишда O‘zLiDeP Яккасарой туман Кенгаши ва депутатларнинг ҳамкорлиги муҳим саналади.

Йиғилишда қуйи бўғин томонидан бу каби амалга оширилган ишлар алоҳида эътироф этилди. Мазкур ташкилотнинг 2022 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи ижобий баҳоланди.

Шунингдек,  Бошланғич партия ташкилоти раиси ва ўринбосари қайта сайланди. Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва 2023 йил – Инсонга эътибор ва сифатли таълим  йилида амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда БПТнинг 2023 йилдаги устувор вазифалари белгилаб олинди.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    428
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+