Ғалвир сувдан қандай кўтариляпти?

02.03.2023, 11:14

Ғалвир сувдан қандай кўтариляпти?

Ҳар қандай партиянинг асосий таянчи бошланғич ташкилотидир. Сабаби, меҳнат жамоаларида, маҳаллаларда фаолият юритаётган, бевосита жамоатчилик билан ишлайдиган, партия ғояларини ҳаётга татбиқ этиш йўлида бирлаштирадиган тузилма ҳам айнан қуйи бўғин.

Айни шу митти сиёсий таянч нуқтаси фаолиятини такомиллаштириш бугун устувор вазифалардан бирига айланган. O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг тегишли қарорига асосан шу йилнинг 15 февралидан эътиборан бош ланғич партия ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари бошлангани ҳам шу мақсад йўлидаги асосий қадамлардан.

Икки ой давом этадиган мазкур муҳим жараён давомида БПТлар фаолияти хусусида аниқ хулосалар чиқарилади. Шунингдек, уларнинг ўтган йилдаги фаолияти танқидий-таҳлилий равишда кўриб чиқилиб, жорий йилда бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан партия фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари иштирокида давра суҳбатлари ташкил этиш режалаштирилган.

Қайд этиш керакки, мазкур тадбирларда ушбу бўғинлар ишини баҳолаш, раис ва уларнинг ўринбосарларини сайлаш энг асосий вазифа. Зеро, бугунги кунда атрофига 1 миллион 300 мингга яқин партия аъзосини бирлаштирган 14 минг 132 та қуйи БПТга муносиб етакчилар раҳбарлик қилиши истиқболдаги устувор вазифаларнинг муваффақиятли ҳал этилишида муҳим роль ўйнайди.

Бир сўз билан айтганда, БПТлар фаолиятини жонлантиришга давр олдимизга қўяётган талаблардан келиб чиқиб ёндашилмоқда. Бошланғич ташкилот фаолияти қанчалик самарали бўлса, партия кенгашларининг амалий ишлари салмоғи ҳам шунчалик ортади. Бу эса партиянинг жамиятда таъсир кучи, обрў-эътибори ошишига, дастурий мақсадлари рўёбга чиқишига хизмат қилиши шубҳасиз.

Умиджон АБДУРАҲМОНОВ,

 O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия

 қўмитаси сектор мудири

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    340
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+