Тоғли ҳудуд аҳолиси учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди

02.03.2023, 15:29

Тоғли ҳудуд аҳолиси учун бепул тиббий кўрик  ташкил этилди

O`zLiDeP  Жиззах вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти”  гуруҳи фаоллари,  ҳамда партия Ғаллаорол туман Кенгаши ходимлари томонидан “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида ҳудуддаги "Аламли", "Самарқанд", "Дўстлик" МФЙлари ҳамда "Гулистон" ҚФЙ даги "Аёллар дафтари" да турувчи, ижтимоий ҳимояга мухтож 45 нафар хотин-қизларга бепул  тиббий кўрик ташкил этилди.

Тадбир давомида туман тиббиёт бирлашмасининг малакали ходимлари томонидан барча хотин-қизлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Камқонлик ва бошқа касаллик аломатлари аниқланган хотин-қизларга туман тиббиёт бирлашмасида даволаниш учун йўлланмалар берилди.

Тиббий кўрикдан сўнг   “Аёллар ўртасида онкологик касалликларнинг олдини олиш” мавзусида очиқ мулоқот ҳам ташкил қилинди. Унда аёллар ўзларини қизиқтирган барча саволларга тажрибали шифокорлар томонидан жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар.

Саида Умаралиева,

O`zLiDeP  Жиззах вилоят Кенгаши

 “Аёллар қаноти”  гуруҳи раҳбари

  • Кўрилди
    559
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+