Қуролимиз ҳам, қалқонимиз ҳам маънавият бўлса...

02.03.2023, 15:37

Қуролимиз ҳам, қалқонимиз ҳам маънавият бўлса...

БИР САВОЛ МЕНИ ДОИМ ЎЙЛАНТИРАДИ: “ЮКСАК МАЪНАВИЯТЛИ ЖАМИЯТ ҚУРИШ ЙЎЛИДА, АВВАЛО, НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛАДИ?” ЖАВОБИ ЭСА БИР ҚАРАГАНДА ЖУДА ОСОН – ЁШЛАР ТАРБИЯСИГА ЭЪТИБОРДАН БОШЛАШ КЕРАК ҲАММАСИНИ! БУГУН ДАВЛАТИМИЗ РАҲБАРИ БОШЧИЛИГИДА АЙНИ ШУ МАСАЛАДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР МОҲИЯТИДАН ҲАМ АНГЛАШ МУМКИН БУНИ.

Ҳозирги глобал маконда сиёсий, иқтисодий, ғоявий қарама-қаршиликлар ниҳоятда кучайган. Кўриб турибмиз барини. Шу сабаб ҳам ёш авлод тарбиясининг ўрни ва аҳамияти ҳар қачонгидан муҳимлиги ҳеч кимга сир эмас.

Хўш, бугун ахборот асрида болаларимизни бузғунчи ғоялардан, мафкуравий хуружлардан қандай ҳимоя қиламиз? Тақиқлаш, чеклаш орқалими? Йўқ. Бу энди имконсиз. Имкони бўлганда ҳам натижаси биз кутгандек бўлмаслиги мумкин. Шу тобда ҳинд давлат арбоби Маҳатма Гандининг бир гапи ёдга тушди: “Уйимизга тоза ҳаво кириши учун деразани очсак, у билан бирга чанг-тўзон ҳам киради”. Жуда доно фикр. Айни пайтда юқорида қўйил ган саволга жавоб ҳам.

Жаҳолатга қарши маърифат, ғояга қарши ғоя билан курашиш зарур, деган тамойил ҳамон долзарб. Таълим тизимининг маънавий-ахлоқий мазмунини ошириш, ёшларга мустақиллик ғоялари, миллий аънаналарига содиқлик руҳини чуқур сингдириш, уларда ёт ғоя ва мафкураларга нисбатан иммунитет ва танқидий тафаккурни мустаҳкамлаш бўйича кенг кўламли иш олиб бориш устувор вазифа бўлиб қолмоқда. Агар ёшларимизни маънавий етук этиб тарбияласак, ҳеч қандай хавфдан қўрқмасак ҳам бўлади. Чунки маънан баркамол, ўзлигини англаган киши ҳар қандай вазиятда, ҳар қандай пайт да яхшини ёмондан, оқни қорадан ажрата олади, ҳеч бир тузоқ уни ўз домига тортолмайди. Бундай пайтда қурол ҳам, қалқон ҳам маънавиятдир.

Айни мақсадга эришиш учун бир киши, бир ташкилот ишлаши камлик қилади. Биз депутатлар ҳам бир ёқа, бир енг бўлиб бу майдонда фаол бўлишимиз шарт.

Равшан ФОЗИЛОВ,

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши раиси,

 Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    405
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+