БПТ раҳбари қайси амалий иши учун юксак баҳоланди?

02.03.2023, 17:25

БПТ раҳбари қайси амалий иши учун юксак баҳоланди?

Бугунги кунда O‘zLiDeP Термиз шаҳар Кенгаши таркибида 5205 нафардан ортиқ маслакдошларни бирлаштирган 55 та Бошланғич партия ташкилоти фаолият олиб бормоқда. Мазкур қуйи бўғинларнинг барчаси халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзолари билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйган.

Шаҳардаги йирик Бошланғич партия ташкилоти Термиз давлат педагогика институти қошида ташкил этилган бўлиб, Нодира Хамидова раислик қилмоқда. Мазкур қуйи бўғин ўз сафига 650 нафарга яқин партия аъзоларини бирлаштирган.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши ходимлари, депутатлар ва қуйи бўғин аъзолари иштирокида ушбу Боланғич партия ташкилотининг ҳисобот сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Унда  етакчининг қилинган ишлар доирасидаги ҳисоботи эшитилди. Таъкидландики, Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясига ҳамоҳанг бўлган партия Сайловолди платформасида илгари сурилган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда партия фаоллари томонидан турли тадбирлар ўтказилиб, бу борада институт раҳбарияти билан узвий ҳамкорлик олиб борилмоқда. Шунингдек, амалий натижалар ҳақида ҳам айтиб ўтилди.

- БПТ аъзолари орасида талаба Азиза Қосимова, Сайёра Хурсандовалар Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентига сайловида иштирок этиш учун шаҳар, вилоят босқичидан ўтиб, республикага номзод сифатида кўрсатилди, — дейди БПТ етакчиси Нодира Хамидова. — Шунингдек, яна бир аъзомиз Тохир Абзоиров Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгашига Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан депутат этиб сайланди. Бундан ташқари, хонадонида қўшимча равишда тадбиркорлик билан шуғулланишни истаганларнинг ҳам 2 нафарига имтиёзли кредит олишида кўмаклашилди.

Йиғилиш иштирокчилари етакчининг ҳисоботини қониқарли деб топди ва Н.Хамидова бошланғич партия ташкилотига қайтадан раис этиб сайланди.

Тадбир давомида партия сафига кириш истагида бўлган яна ёш талабаларни янги аъзолар рўйхати шакллантирилишида, шунингдек, Бошланғич партия ташкилотидаги фаол партия аъзоларига эсталик совғалари топширилди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    371
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+