Партия фахрийлари ёш авлод вакиллари билан дилдан суҳбатлашди
03.03.2023, 15:46

O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Фахрийлар Кенгаши томонидан жойларда оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий тадбирлар ҳамда кексалар учун уларнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда махсус спорт мусобақалари, кекса ёзувчилар, cанъат вакиллари ва ижодий зиёлиларнинг бошқа вакилларини таклиф этган ҳолда ижодий кечалар ташкил этиб келинмоқда.
O'zLiDeP Чилонзор тумани Кенгаши ҳузуридаги Фахрийлар Кенгаши, Чилонзор туман ҳокимлиги Маҳалла ва Нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Чилонзор тумани “Гавҳар” МФЙ билан ҳамкорликда “Уч авлод учрашуви” лойиҳаси доирасида “Нуронийлар эл ардоғида” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда маҳаллада яшовчи нуроний отахонлар ва онахонлар, маҳалла фаоллари, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этишди. Тадбир давомида нуроний отахонлар ва онахонлар ўз ҳаётий тажрибаларидан келиб чиқиб ёш авлодга маслаҳатлар бериб ўтдилар. Тадбир сўнгида нуроний отахон ва онахонларга эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, депутат аҳоли хонадонларида бўлиб, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди.
O'zLiDeP Учтепа тумани Кенгаши ҳузуридаги Фахрийлар Кенгаши “Журжоний” МФЙда “Маърифий ислоҳотлар ва баркамол инсон тарбияси” мавзусида тадбир ташкил этди. Тадбирда сўз олганлар бугунги ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга садоқат руҳида тарбия топишида, комил ва баркамол инсон бўлиб улғайишида кекса нуронийларнинг ўгитлари, панд-насихатлари муҳимлигини алоҳида эътироф этишди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Халқчил ислоҳотлар халққа хизмат қилади
29.05.2023, 12:36
-
Жаҳон ҳамжамияти эътибори яна Ўзбекистонга қаратилди
29.05.2023, 12:33
-
Муҳим сиёсий жараёнга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда
27.05.2023, 17:38
-
Ислоҳотлар халқ учун, ҳар бир инсон учун!
27.05.2023, 17:13
-
O‘zLiDeP Навоий вилоят партия ташкилотидан делегатлар сайланди
26.05.2023, 18:47
Фикрингизни қолдиринг