Давлат дастури: жорий йилда иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини 20 фоизга ошириш мақсад қилинган

03.03.2023, 15:48

Давлат дастури: жорий йилда иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини 20 фоизга ошириш мақсад қилинган

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг ҳар бир банди мамлакатимиз ривожи учун устувор йўналиш бўлиб ҳисобланади. Шу боис, бу муҳим ҳужжат ҳар биримизнинг фаровон яшашимиз учун жуда муҳим омилдир. Айнан шунинг учун кўплаб юртдошларимиз Давлат дастури лойиҳасини муҳокама этишда фаол иштирок этдилар ва ниҳоят улар томонидан билдирилган ўринли таклифлар, фикр-мулоҳазалар инобатга олинган ҳолда Президентимизнинг тегишли фармони асосида 7 йўналиш, 100 та мақсад,  309 банддан иборат жорий йилги Давлат Дастури қабул қилинди.

Дастурда иқтисодиётни электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш ҳамда “яшил иқтисодиёт” технологияларини барча соҳаларга фаол жорий этиш, иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини 20 фоизга ошириш ва ҳавога чиқариладиган зарарли газлар ҳажмини 10 фоизга қисқартириш борасида вазифалар кўрсатиб ўтилган.

Жумладан, мамлакатимиз иқтисодиёт корхоналарида 737,01млн кВт соат электр энергияси 813,26 млн куб метр табиий газ ва 5,4 минг тонна нефт маҳсулотларининг тежалишига эришиш ана шундай долзарб вазифалардан бўлиб ҳисобланади.

Дастурда тилга олиб ўтилган устувор вазифалар орасида 2026 йилга келиб электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичини қўшимча 30 млрд кВт соатга ошириб, жами 104млрд кВт соатга етказиш учун Бухоро, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида умумий қуввати 800 мВт бўлган қуёш электр станцияларини қуриш лойиҳалари доирасида тендерларни якунлаб, 5 та битимни имзолаш режалаштирилганлиги эътиборга сазовордир.

Бундан ташқари аҳоли хонадонларида қуёш панеллари ва гелиоколлекторлар ўрнатилишига ажратиладиган субсидиялар ҳажмини 2 бараварга кўпайтириш ҳам алоҳида таъкидланганки, бу ҳам шубҳасиз халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш ва эл юртимиз маъмурчилигини таъминлашда хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Маълумки, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларни электр энергияси билан барқарор таъминлаш, энергиядан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва тармоқларда йўқотишларни камайтириш, соҳага юқори технологияларни жалб қилиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Президентимизнинг Бухоро вилоятига ташрифи чоғида айнан шу муҳим масала юзасидан устувор вазифалар белгилаб берганликлари бежизга эмас.  Ушбу устувор вазифалар ижросини таъминлашда маҳаллий Кенгаш депутатларнинг ҳам фаоллиги муҳим саналади.

Бобомурод Очилов,

 O`zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши раиси

биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари,

 халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    502
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+