Аҳоли ва йирик корхоналарга энергия тежовчи технологиялардан фойдаланиш борасида тарғибот олиб бориляпти

03.03.2023, 15:53

Аҳоли ва йирик корхоналарга энергия тежовчи технологиялардан фойдаланиш борасида тарғибот олиб бориляпти

Президентимиз шу йил 3 февраль куни Наманган вилоятига ташрифи чоғида электр энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш юзасидан вазифалар белгилаб берган эди.

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашидаги O'zLIDeP депутатлари  Наманган шаҳридаги “Марказ” электр таъминоти корхонаси ходимлари билан учрашув ўтказди.

Мулоқотда бу йилги қиш мавсуми оғир ва синовли кечгани ва электр, газ таъминотидаги узилишлар бўлгани, бу аҳолининг ҳақли эътирозларини келтириб чиқаргани, шунинг учун келгуси йил куз-қиш мавсумига ҳозирдан ва жиддий тайёргарлик кўриш зарурлиги таъкидланди.

Депутат Ғиёсиддин Бобохонов вакили эса Ойдинкўл, Чаман маҳаллаларида энергия таъминоти пастлиги ҳақида гапириб, депутатлик сўрови  юборишини билдирди.

Депутат Б.Орипов электр таъминоти корхонасининг фуқаролар мурожаати билан ишлаш бўлими ходимлари қўполликка, масъулиятсизликка йўл қўйганликлари  хусусида тўхталди.

Шунингдек, депутатлар томонидан аномал совуқда шижоат билан ишлаган, авария холатларини бартараф этишда фидойилик кўрсатган  ходимларни  рағбатлантириш таклифларини ҳам  киритдилар.

Учрашув жараёнида Президентимизнинг 2022 йил 9 сентябдаги  «Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш буйича қурилиши лозим бўлган чора-тадбирларга ҳам эътибор қаратилди.

2023 йил 1 январдан бошлаб янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган барча объектлар ва «Янги Ўзбекистон» массивларида, шунингдек, умумий майдони минг квадрат метрдан катта бўлган барча савдо-кўнгилочар марказларининг бино-иншоотларини лойиҳалаштириш ва ишга туширишда иссиқ сув истеъмоли ҳажмининг камида 25 фоизи ушбу объектларда ўрнатиладиган қуёш сув иситиш қурилмалари орқали қуритиш,  энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришда аҳолига ва йирик корхона раҳбарларига тушунтириш ишларини олиб боришда ва ҳудудларда юзага келадиган муаммоларни бартараф этишда депутатлар билан  хамкорликда ишлашга келишиб  олинди.

  • Кўрилди
    514
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+