Давлат дастури: хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштироки таъминланади

03.03.2023, 18:43

Давлат дастури: хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштироки таъминланади

Юртимизда аҳолининг ҳаёт даражасини янада юксалтириш, таълим сифатини илғор халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, барқарор иқтисодий ўсишга эришиш ҳамда камбағалликни қисқартириш борасидаги ислоҳотларимизни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида қабул қилинган “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури аёлни улуғлаган халқимиз ҳаётида муҳим тарихий воқелик бўлди.

Негаки, давлат дастурида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш масалаларига эътибор қаратилгани замирида бағоят катта инсонпарварлик мужассам.

Унда айниқса, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, уларни манзилли қўллаб-қувватлаш масаласига катта этибор берилган. Муаммоси аниқланган опа-сингилларимизнинг муаммоларини ҳал этишда секторлар, тегишли давлат идоралари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ҳамда моддий ёрдамлар кўрсатиш белгиланган.

Жамиятда хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликка муросасизлик муҳитини яратиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга доир аниқ чора-тадбирлар белгилаб берилган.

Партиямиз ҳам хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг муносиб меҳнати ва турмуши, қобилият ва салоҳиятини намойиш этиши учун шарт-шароит яратиш, оналик ва болаликни, оила институтини муҳофаза қилиш, жамиятда хотин-қизларнинг роли ва мақомини ошириши ўз олдидаги энг муҳим вазифалар сифатида кўради.

Шунга кўра, янги қабул қилинган давлат дастурида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш масалалари устувор вазифалардан этиб белгилаб берилганини партиямиз электорати қувончига сабаб бўлди.

Айтиш жоизки, “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури жонажон юртимизнинг янги баркамол, етук, забардаст авлодини тарбиялаб берадиган аёлларимиз ҳаётида туб бурилиш ясайдиган бўлди.

Хуршидахон Халилова,

O'zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    611
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+