Мамлакатимизда рақамли иқтисодиёт асосий “драйвер” соҳага айланади

03.03.2023, 18:45

Мамлакатимизда рақамли иқтисодиёт асосий “драйвер” соҳага айланади

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекситоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган устувор йўналишлар, мақсад ва вазифалар – мамлакатимизни ривожланган давлатлар қаторига олиб чиқиш, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат гуллаб яшнаган, иқтисодиёти гуркираб ривожланаётган ва амалга оширилган барча амалий ишлар одамларнинг манфаатларига хизмат қиладиган, инсоннинг қадри, шаъни олий қадрият деб қараладиган жамият барпо этиш йўлида олдинга ташланадиган улкан қадамнинг амалга ошириш механизмлари, шакли, молиялаштириш манбалари ҳар томонлама пухта ўйланган, масъул ижрочилари белгиланган тарихий аҳамиятга эга ҳужжатлардан биридир.

Мазкур давлат дастурининг “Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суратларини таъминлаш” йўналишида рақамли иқтисодиётни асосий “драйвер” соҳага айлантириб, унинг ҳажмини камида 2,5 баравар оширишга қаратилган ишларни олиб бориш юзасидан амалга ошириладиган аниқ мақсад ва вазифалар ҳам белгилаб берилган.

Ҳар бир даврда тараққиёт учун “локомотив” вазифасини ўтайдиган соҳа ва йўналишлар бўлади. Бугунги кунда тараққий этган давлатлар қаторидан жой олишнинг синалган воситаси – илғор замонавий ахборот-коммуникация, интернет ҳамда рақамли технологиялар соҳасидаги билимларни чуқур эгаллаш, уларни тараққиётнинг етакчи соҳасига айлантиришдан иборатдир.

Иқтисодиётни рақамлаштириш мамлакат иқтисодиётининг имкониятларини кенгайтиришга, ундаги ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва экологик муаммоларни тез ва арзон ҳал қилиш имкониятини яратади. Айнан иқтисодиётни рақамлаштириш жамиятдаги мавжуд барча платформани қамраб олган ҳолда самарадорлик кўрсаткичларига, иқтисодиётда яратилаётган қўшилган қийматлиликка, бандлик муаммосига, даромадлилик даражасига, харажатларни оптималлаштиришга ҳамда савдо сотиқни тезлаштиришга таъсир кўрсатади.

Таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни фаол ривожлантириш, барча тармоқлар ва соҳаларда, энг аввало, давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, электрон ҳукумат тизимини такомиллаштириш, дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологияларининг маҳаллий бозорини янада ривожлантириш, республиканинг барча ҳудудларида IТ – паркларни ташкил этиш, шунингдек, соҳани малакали кадрлар билан таъминлашни кўзда тутувчи 220 дан ортиқ устивор лойиҳаларни амалга ошириш аллақачон бошлаб юборилган.

“Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” давлат дастурида ҳам     2023 йилда ахборот технологиялари соҳасида экспорт ҳажмини ошириш, дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентлари сонини 300тага ошириш, шу жумладан хорижий капитал иштирокидаги компанияларни 30 тага кўпайтириш, компьютер дастурлаш ва аутсоринг хизматлари ҳажмини 5 трлн. сўмга ва уларнинг ҳажмини 280 млн. долларга етказиш, “IT” парк резидентлари томонидан ахборот технологиялари соҳасида венчур молиялаштириш, стартапларни қўллаб-қувватлаш (акселатор) ва киберспорт соҳасида хизмат кўрсатишга рухсат бериш орқали резидентлар амалга ошириши мумкин бўлган фаолият турларини кенгайтириш вазифаси кўзда тутилган.

Республика аҳоли яшаш пунктларини телекоммуникация хизматлари билан қамраб олиш борасидаги ишлар ҳам давом эттирилиб, йил давомида мамлакатимиз бўйлаб 50 минг км оптик толали алоқа линиялари қуриш орқали уларнинг умумий узунлигини 220 минг км. етказиш кўзда тутилган.

Мобил алоқа оператлорлари томонидан қўшимча база станциялари ўрнатиш ва рсепубликадаги аҳоли пунктларида мобил алоқа ва кенг полосали мобил Интернет хизматлари қамровини 99 фоизга етказиш борасидаги ишларнинг ҳам аниқ механизмлари кўрсатиб ўтилган.

Шунингдек, сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш учун янада қулайликлар яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини мақсадли амалга ошириш ва янада қўллаб-қувватлаш, сунъий интеллект соҳасини ривожлантиришга бағишланган халқаро илмий амалий конференция ўтказиш, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш институти лабороториялари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш вазифалари ҳам белгилаб берилган. Жорий йил ўзбек тилидаги матнларни ўқиш жараёнини автоматлаштириш, матнни овозга ва овозли маълумотни матнга ўтказувчи дастурий таъминот яратиш вазифаси ҳам қўйилган.

Жорий йил амалга ошириладиган бу кенг кўламли мақсад ва вазифалар рақамли иқтисодиётни янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.

Шерзод МАМАТҚУЛОВ

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

аппарат раҳбари

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    763
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+