Энг чекка ҳудудда яшовчи аҳолининг мурожаатлари жойида ҳал қилинди

06.03.2023, 10:52

Энг чекка ҳудудда яшовчи аҳолининг мурожаатлари жойида ҳал қилинди

Халқ билан доимий мулоқот олиб бориш, уйма-уй, маҳаллама-маҳалла юриш орқали ҳар бир хонадонга кириб бориш, одамларни қийнаб келаётган муаммоларни чуқур ўрганиш ва ҳал қилишга устувор аҳамият қаратилмоқда. Бундай эзгу ишларнинг туб замирида, авваламбор, халқимизни ҳаётдан рози қилишдек улуғ мақсад мужассам.

Ана шу эзгу мақсадларни кўнглига туйган O’zLiDeP  Андижон вилояти Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутати  Хуршидахон Халилова бошчилигидаги ишчи гуруҳ вакиллари Андижон туманининг чекка ҳудудларидан бири “Қум кўча” МФЙда бўлиб аҳоли вакилларининг муаммоларига қулоқ тутди. 

Жумладан, “Қум кўча” МФЙ Равон кўчасидаги 111-хонадонда яшовчи Умарова Маликахоннинг 2 нафар фарзанди ишсиз эканлиги, уларни ўқитиш ва ишга жойлаштириш масаласида қийинчиликлар бўлаётганини билдирди. Халқ вакили томонидан бу масала жойида ҳал қилиниб, Андижон шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида фарзандларини ўқиши учун марказ раҳбари билан боғланиб, муаммога ечим топди.

Яна бир фуқаро Озодахон Ҳайдарова “Аёллар дафтари”га киритилган. Айни кунларда моддий кўмакка муҳтож. Депутат бу муаммони назоратга олиб, фуқарога бир марталик моддий ёрдам пули берилишини айтиб ўтди. 

Ўрганишлар давомида аҳоли вакилларига муқобил энергия, қуёш панеллари ҳақида тушунчалар бериб, уларни таклиф ва мулоҳазалари тингланди.

Халқ ноибининг уйма-уй юриб аҳоли вакиллари билан учрашувлари  доирасидаги мазкур амалий ишлари сайловчиларига елкадошлик, ҳамфикрлилик, кўмакдошлик, масъулиятлилик фазилатларини ўзида ифода этди.

  • Кўрилди
    518
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+