Депутатлар ва БПТ фаоллари қуёш панелларини ўрнатиш борасида тарғибот ишларини олиб боряпти

06.03.2023, 10:55

Депутатлар ва БПТ фаоллари қуёш панелларини ўрнатиш борасида тарғибот ишларини олиб боряпти

Бугунги кунда мамлакатимизда  электр энергиясига бўлган талабнинг юқорилиги уни тежаш ва қайта тикланувчи энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш талаб этилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 9 сентябрдаги “Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида шу кунларда Бухоро вилоятиг  корхона ва ташкилотларнинг маъмурий биноларига муқобил энергия манбаларидан - қуёш энергиясидан самарали фойдаланиш борасида изчил ишлар амалга ошириляпти.

OʻzLiDeP фаоллари ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳам давлатимиз раҳбарининг бу борадаги Фармон ва қарорлари ижросини таъминлашда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар. Улар иштирокида ўтказилган тарғибот-ташвиқот тадбирлари натижасида вилоятдаги бир қатор йирик ташкилотларда қуёш панелларини ўрнатиш ишлари қизғин тус олган.

Бу борада Қоровулбозор туманида бошланган амалий саъй-ҳаракатлар давом этмоқда.

Куни кеча халқ депутатлари туман Кенгашидаги OʻzLiDeP Депутатлик гуруҳи томонидан ўтказилган йиғилишда ҳудуддаги ижтимоий объектларда қуёш энергиясидан самарали фойдаланиш бўйича амалга ошириладиган ишлар юзасидан электр тармоқлари корхонаси раҳабари Б.Аслоновнинг  ҳисоботи эшитилди.

Ҳисоботида таъкидланганидек, юртбошимизнинг жорий йилнинг 17 февраль куни вилоятга ташрифи чоғида берилган топшириқлар ва кўрсатмалари, шунингдек, тегишли Фармон ва қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида туманда  муқобил энергиядан фойдаланиш бўйича 20 дан ортиқ  корхона ва такилотларда куёш панелари ўрнатилди. Хусусан, туман Молия бўлими биносини узлуксиз равишда электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 12 квт қувватга эга, Давлат солиқ инспекцияси биносида 10 квт қувватга эга қуёш панелларидан фойдаланила бошланди. Эндиликда солиқ инспекцияси ушбу Қуёш мини станциясидан энергия олиш билан бир қаторда , ишлаб чиқарилган энергиянинг ортиқча қисмини сотиш имкониятига ҳам эга бўлмоқда.  Туман ҳокимлиги биносида ўрнатилган 12 квт қувватга эга қуёш панеллари ҳам электр энергиясини тежаш имкониятини яратмоқда.

Шунингдек, ҳудуддаги йирик тадбиркорлик  субъектлари ҳамда аҳоли хонадонларида ҳам босқичма-босқич шундай панеллар ўрнатиш режалаштирилган.

  • Кўрилди
    662
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+