Депутат ташаббуси: Олтиариқдаги мактабларга интерактив ўқув доскалари келтирилди

06.03.2023, 10:58

Депутат ташаббуси: Олтиариқдаги мактабларга интерактив ўқув доскалари келтирилди

“Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да айниқса, умумтаълим мактабларига бўлган эътибор янада кучайди.

Педагог-мураббийларнинг ёшларга таълим-тарбия беришлари ҳамда мактаб ўқув жараёнларини сифатли ташкил этиш мақсадида Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар Олтиариқ тумани таълим муассасаларида ҳам ўз ифодасини топмоқда. Тумандаги мавжуд 47 та мактабларнинг ўқув моддий базасини ривожлантириш, педагоглар ва ўқувчилар учун замонавий қулай шароит яратиш ишларига туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари мунтазам эътибор қаратмоқдалар.

Қолаверса, Олтиариқ сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутат Баҳром Рахмоналиевнинг ташаббуси билан мактабларга интерактив ўқув доскалари келтирилмоқда.

Куни кеча туман ҳокими Ш.Турдалиев, Қонунчилик палатаси депутати Б.Рахмоналиев ҳамда туман прокурори Р.Тиллаевлар иштирокида 35 та умумтаълим мактабларига ана шундай замонавий ўқув жиҳозлари топширилди.

  • Кўрилди
    646
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+