Оналар – бутун башариятнинг тарбиячиларидир
07.03.2023, 17:44

Президентимизнинг Халқаро конгресс марказида 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида сўзлаган нутқларини эшитиб, беҳад севиндим. Табрикда эътироф этилганидек, дунёда чуқур иқтисодий инқироз давом этаётган ҳозирги кунда, қанчалик қийин бўлмасин, зарур маблағ ва имкониятларни топиб хотин-қизларни олийгоҳларда таҳсил олишлари учун давлат томонидан катта кўмак берилмоқда. Амалга оширилаётган бундай саъй-ҳаракатлар натижасида олийгоҳларда таҳсил олаётган хотин-қизларимиз орасидан илм-фан, сиёсат ва жамоат арбоблари, машҳур маданият ва санъат, спорт намояндалари етишиб чиқмоқда.
Президентимиз аёллар оила даврасида тинч-омон, соғ-саломат, фаровон ва бахтли турмуш кечириши, жамият ҳаётида фаол иштирок этиши учун хизмат қилиш шарафли бурч эканлигини алоҳида таъкидладилар. Оила таянчи, жамият устуни бўлган оналар, аёллар ҳаётдан рози бўлса, бутун халқимиз ҳаётдан рози бўлади. Халқ рози бўлса, Яратганимиз ҳам биздан рози бўлади, дедилар.
Хотин-қизлар ҳақида, уларнинг қандай тенгсиз латофат ва нафосат соҳибаси, эзгулик ва фидойилик рамзи, хонадонларимизнинг файзу фариштаси экани ҳақида тарихимизда улуғ мутафаккирлар, шоир ва алломалар қанча-қанча дил сўзларини баён этганлар. Сиз, гўзал ва бетакрор, қадрдон аёлларимиз ҳақида кўплаб таърифлар келтириш мумкин. Мутафаккир жадид бобомиз Абдурауф Фитрат таъбири билан айтганда, “Оналар – бутун башариятнинг тарбиячиларидир”.
Партиямиз “Аёллар қаноти” хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, бандлиги ва фаровонлигини яхшилаш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этишлари учун улар орасида кенг кўламда тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бормоқдалар. Бугунги кунда воҳамизда 101 минг партия аъзолари бўлиб, уларнинг 44 мингдан ортиғини хотин-қизлар ташкил қилади. Улар вилоят иқтисодини юксалтириш, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини ошириш борасида фаоллик кўрсатиб келмоқдалар. Воҳамизда эҳтиёжманд оилаларни бандлигини таъминлаш борасида касаначилик мактаби ташкил этилиб, ҳозирга қадар юзлаб хотин-қизлар ишли бўлишди. Президентимиз воҳамизга ташрифлари чоғида бу мактаб фаолиятига катта баҳо бериб, уни янада такомиллаштириш минглаб хонадонларга иқтисодий кўмак беришини алоҳида таъкидладилар.
Вилоятимиз тараққиётида, оила ва жамият ҳаётида хотин-қизлар муҳим ўрин ва мавқега эга. Аёлларимиз воҳадаги ижтимоий-сиёсий, сиёсий-иқтисодий ҳаётидаги барча соҳаларда хусусан, давлат бошқаруви ва вакиллик органларида, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, фермерлик, соғлиқни сақлаш, таълим, маърифат, маданият ва бошқа соҳаларда самарали меҳнат қилишмоқда.
Дарҳақиқат, бу дунёда аёллар ширин ва аҳил, бахтли ҳаёт учун пойдевор яратиб, инсонни инсон, оилани мустаҳкам оила қиладиган, муҳаббат, вафо ва садоқат тимсоли сифатида эъзозу эҳтиромга муносибдирлар.
Гулбаҳор ТЎРАЕВА,
O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши
Аёлларнинг сиёсий фаоллиги,
жамиятдаги ўрни ва мавқеини
ошириш бўлими мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Узунлик партия фаоли гулчилик фаолияти орқали 5 кишини ишли қилди
13.03.2023, 14:42
-
Хотин-қизларга депутатларнинг байрам совғалари улашилди
07.03.2023, 17:56
-
Хотин-қизларга бўлган эътибор йилдан йилга кучайиб бораётганига гувоҳ бўляпмиз
07.03.2023, 17:28
-
Партиямизнинг бир гуруҳ фаол хотин-қизлари турли унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди
07.03.2023, 14:06
-
Асакалик томорқачи аёл 18 сотих ердан йилига 120 миллион сўмга яқин даромад топмоқда
02.03.2023, 15:23
Фикрингизни қолдиринг