Хотин-қизларга депутатларнинг байрам совғалари улашилди
07.03.2023, 17:56

Аёлларни, қизларни баҳорга қиёслашади, баҳорни уларга. Гўзаллик, нафосат, янгиланиш, ҳаёт давомийлиги баҳор ва аёл тушунчаларида уйғунлашиб кетади. 8 март - Хотин-қизлар байрами гўзал ва бетакрор юртимизга баҳор нафаси кириб келганидан дарак беради. Аёл азалдан меҳр-шафқат ва садоқат тимсоли бўлиб келган. Аёл деганда кўз ўнгимизда аввало, улуғ ва табаррук она сиймоси гавдаланади. Инсон зоти борки, оламдаги барча яхшилик ва эзгуликларни, ҳаёт сиру-асрорлари ва сабоқларини онанинг меҳру-саҳовати туфайли ўрганади.
Айни кунларда юртимизда сана муносабати билан байрам тадбирлари ўтказилмоқда. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари Олимхон Бабаханов, Ғиёсиддин Бабаханов ва Қобилжон Дадабаевлар ташаббуслари билан вилоят “Саҳоват” кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйи ва сайлов округлари ҳудудидаги таълим муассалалари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари тизимларида фаолият юритаётган хотин-қизлар иштирокида байрам тадбирлари ташкил қилинди.
Тадбирда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларда хотин-қизларининг ҳаётий муҳим манфаатларини таъминлаш, турмуш шароитларини ҳар томонлама яхшилаш асосий устивор вазифа бўлиб келаётганлиги таъкидланди. Баркамол авлодни вояга етказиш, оила ва маҳалладаги аҳиллик, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда хотин-қизларнинг ўрни нафадар беқиёслиги хақида сўз юритилди.
Тадбир сўнгида иштирокчи хотин-қизларга депутатларнинг байрам совғалари улашилди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутатлар тадбиркорларнинг таклифларини ўрганди
29.09.2023, 15:46
-
Қашқадарёда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати бўйича масъулларнинг ахбороти танқидий кўриб чиқилди
28.09.2023, 12:08
-
O'zLiDeP депутатлари сессияга дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш масаласини киритди
25.09.2023, 16:21
-
Ноқонуний ва сифатсиз қурилишларнинг олдини олиш борасида кўрилаётган чоралар таҳлил қилинди
21.09.2023, 17:25
-
Партиянинг ҳудудий кенгашлари ва депутатлар фаолиятига танқидий баҳо берилмоқда
07.09.2023, 16:18
Фикрингизни қолдиринг