Депутат ташаббуси билан нотекис йўллар текисланмоқда

09.03.2023, 18:16

Депутат ташаббуси билан нотекис йўллар текисланмоқда

Бугун O’zLiDeP депутатлари юрт тақдирига дахлдор бўлиб, халқимизни рози қилиш йўлидан боришмоқда.

Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгашидаги партия депутати Давлатжон Холмуродов ҳам шундай халқ ноибларидан бири.

Депутат ўзи сайланган ҳудуд аҳолиси турмуш фаровонлигини ошириш, уларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган муаммоларни тизимли ҳал этишда жонбозлик кўрсатиб келмоқда.

Эл-юрт дарди билан яшаётган депутат “Бирдамлик” МФЙдаги ўз сайловчилари билан тез-тез учрашиб туради. Учрашувлар чоғида улар томонидан кўтарилган ҳар бир масалани диққат билан тинглаб, ижобий ҳал этиш чораларини кўради.

Ўтказилган учрашувлар чоғида аҳоли вакиллари томонидан билдирилган мурожаатларни диққат билан ўрганган депутат ташаббускорлиги ва бош-қошлигида Охунов кўчасидаги нотекис йўллар текисланди. 4 та тунги ёритгич чироқлари  ўрнатилди. Меъмор кўчаси ҳудудида жойлашган қабристон ва маҳалладан ўтувчи йирик ариқни тозалаш ишлари болиб борилди.

Фидойи депутат бу ишга шаҳар кадастр, архитектура бўлимлари,  “Бекободйўлсаноат” корхонаси, “Бирдамлик” МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси ҳамда ёшлар етакчиларини жалб қилди.

Кўпдан қуён қочиб қутулмайди, деганларидек, депутат бошчилигида катта уюшқоқлик билан ўтказилган тадбирлар натижасида ҳудуд обод қиёфа касб этди.

Депутат шунингдек, ҳудудда аҳоли ва бизнесни қийнаб келаётган муаммолар, улар бўйича илгари сурилаётган таклиф ва ташаббусларни синчковлик билан ўрганмоқда. Уларга жойида ижобий ечим топиш имконларини қидиряпти. Ўз ечимни кутиб турган масалаларни мутасаддилар орқали ижобий ҳал қилмоқда.

Натижада, мурожаатлар қаноатлантирилаяпти. Муҳими, халқимизнинг оғири енгил бўляпти. Эртанги кунга ишончи ортяпти.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    718
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+