Давлат дастури – ёшлар нигоҳида
09.03.2023, 18:21

O`zLiDeP Жиззах вилояти кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими ташаббуси билан Ўзбекистон Ички Ишлар вазирлиги қошидаги Жиззах академик лицейида “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” давлат дастури – ёшлар нигоҳида”, деб номланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Абдулла Қодирий номидаги Жиззах Давлат педагогика университети ва Жиззах политехника институти профессор –ўқитувчилари, партия фаоллари, лицейда фаолият юритаётган педагоглар ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этишди.
Тадбир давомида ўқувчиларга жаҳонда ва юртимизда кечаётган жараёнлар, “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” Давлат дастурида ёшларнинг таълим олишлари, тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун шарт-шароитлар яратиш борасида белгиланган мақсад ва вазифалар, шунингдек, Янги Ўзбекистонда ҳукмрон бўлган диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик муҳитини асраб-авайлаш, бу борада ёшларнинг ўрни мавзуларида сўз юритилди.
Очиқ ва самимий мулоқот руҳида кечган тадбирда меҳмонлар ўқувчиларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб қайтардилар.
Сирожиддин Аҳматов,
O`zLiDeP Жиззах вилояти Кенгаши
Ёшлар ва бизнес тузилмалари
билан ишлаш бўлими мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти талаба ёшларга тушунтирилди
19.03.2023, 15:03
-
Ёшларга ғамхўрлик қилиш – давлат ва жамият мажбурияти!
19.03.2023, 14:55
-
Депутат талабаларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлади
09.03.2023, 18:28
-
Самарқанд давлат университети Ургут филиали талаба ёшлари партия ғояларига қизиқиш билдирди
28.02.2023, 18:50
-
Жиззах давлат педагогика университетида таҳсил олаётган 12 нафар ёшлар истиқблолли кадрлар заҳирасига олинди
28.02.2023, 16:21
Фикрингизни қолдиринг