Депутат талабаларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлади

09.03.2023, 18:28

Депутат талабаларнинг таклиф ва ташаббусларини  қўллаб-қувватлади

O'zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Самарқанд давлат университетида "Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида "Депутат ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди.

Тадбирда O’zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши фаоллари, шаҳар Кенгаши депутатлари ва профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба ёшлар иштирок этдилар.

Учрашувда депутатлар ва партия фаоллари ўз маърузаларида партия дастури, унда ёшларга берилган имкониятлар, хусусан, “Янги авлод кадрлари” лойиҳасининг мазмун-моҳияти, партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасига тавсия этишда фаол ёш мутахассисларни аниқлаш, ёшларни ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш  ва бугунги кундаги мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган кенг эътибор, барча соҳаларда ёшларнинг ўрни, айниқса, Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларни қўллаб-қувватланаётгани хусусида алоҳида тўхталишди.  Айниқса, ёшлар фаолиятига доир кўплаб Қарор ва Фармонлар, қонунлар қабул қилинаётганлиги, ёшлар яратилаётган имкониятларга муносиб бўлишлари, ҳар бир дақиқасидан унумли фойдаланиб, Ватан равнақи, юрт келажаги учун муносиб фарзандлар бўлиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган ушбу учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар ва таклифларини депутатларга билдиришди.

Хусусан, олий ўқув юртида ва шаҳар атрофларида замон талабларига жавоб берадиган  автотураргоҳлар ва автобекатлар ташкил этилиши бўйича ўз таклифларини беришди.

Бугунги кунда мазкур олийгоҳда 25 мингга яқин талаба ёшлар таҳсил  олмоқда.

Ёшлар томонидан берилган кўплаб саволларга депутатлар томонидан батафсил жавоб қайтарилди, 18 нафар фаол талаба ёшлар истиқболли кадрлар захирасига олинди.

       Фазлиддин Ғайбуллаев,

 O'zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаш раисининг

биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    651
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+